Latest news

01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  0 01:00АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 1:1 (матнли трансляция)  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  3 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  109 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  13 23:13"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Бугун “Насаф” олий лигадаги 590–учрашувини ўтказади News

Бугун “Насаф” олий лигадаги 590–учрашувини ўтказади

Tags :  Насаф
Бугун футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бу турда “Аждарлар” “Бухоро” жамоаси билан куч синашади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

“Насаф” бугун  олий лигадаги 590-ўйинини ўтказади. Бўлиб ўтган ўйинларда 331 марта ғалаба қўлга киритилган. “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган учрашувда Драган Черан жамоамизнинг олий лигадаги 1070-голини киритди.

Бугунги учрашувни Андижондан ташриф буюрган  ҳакамлар бошқаришади. Учрашув бош ҳаками Тимур Тўхтасинов.  Унга қанотларда Зиёдулло Абдураҳмонов ва  Анваржон Маражабовлар ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб Аскер Нажафалиев тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун Радик Серазитдинов назорат қилади.

Бугунги учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Ўтган турда мазкур жамоалар ғалабага эришган. “Насаф” сафарда “Қўқон-1912” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бухороликлар ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Бугунги учрашувга  Бухоро шаҳридан мингга яқин мухлислар ташриф буюриши кутилмоқда. Ўйлаймизки, воҳамиз мухлислари ҳам стадионга ташриф буюриш бўйича фаол бўлишади.

Воҳамизнинг барча футбол ишиқибозларини "Ғузор" марказий стадионига чорлаб қоламиз!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика