Latest news

12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   0 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  0 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  0 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  3 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  2 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  6 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  7 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5

АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди News

АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди

Абдуқодир Ҳусанов майдонда бир бўлим ҳаракат қилди.

"Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1

Голлар: 14 - Нико О'Райли, 22 - Льюис Холл, 27 - Нико О'Райли

"Манчестер Сити": 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунес, 21. Райан Аит-Нури, 33. Нико О'Райли, 15. Марк Гехи, 3. Рубен Диаш (45. Абдуқодир Ҳусанов 46'), 16. Родри, 20. Бернарду Силва, 42. Антуан Семеньо (47. Фил Фоден 87'), 7. Омар Мармуш (10. Райан Шерки 58'), 9. Эрлинг Холанд.

Захира: 1. Джеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 82. Рико Льюис, 4. Тейани Рейндерс, 14. Нико Гонсалес, 26. Савио.

"Ньюкасл": 1. Ник Поуп, 2. Киран Триппьер, 12. Малик Тшау, 33. Дэн Бёрн, 3. Льюис Холл, 28. Жо Уиллок (11. Харви Барнс 60'), 8. Сандро Тонали, 41. Жейкоб Рэмси, 10. Энтони Гордон (18. Уильям Осула 78'), 20. Энтони Эланга (23. Жейкоб Мёрфи 78'), 27. Ник Вольтемаде (7. Жоэлинтон 60').

Захира: 26. Жон Радди, 32. Аарон Рамсдейл, 37. Алекс Мёрфи, 61. Лео Шахар, 62. Шон Нив.

Огоҳлантиришлар: 41 - Рубен Диаш, 48 - Жо Уиллок, 50 - Бернарду Силва, 62 - Харви Барнс, 65 - Киран Триппьер, 89 - Жоэлинтон


90+5. Ўйин якунланди, Гвардиола шогирдлари ўзлари учун муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди!

90+4. Харви Барнснинг зарбаси жуда хавфли бўлди!

90+1. Аввалига Холанд, сўнг Фоден зарба берди, Поуп эса ажойиб сейвлар намойиш этди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Меҳмонларда ўзаро тушунишда муаммолар бўлмоқда, шу боис ҳужумлари ривожланмаётгани яққол кўринмоқда. 

80. Қандай вазият?.. Райан Аит-Нури чап қанотда юзага келган катта бўшлиқдан унумли фойдаланиб рақиб жарима майдончасига кириб борди, аммо якуний паллада зарба бера олмай, тўпни бериб қўйди...

77. Жоэлинтоннинг зарбаси кучли, аммо ноаниқ бўлди.

72. Холанд катта тезликда олдинга ўтиб дарвоза томон зарба берди, бироқ унинг тепган тўпини ҳимоячи қайтариб юборди.

69. "Ньюкасл" асосан қарши ҳужумларда ҳаракат қилмоқда. Бироқ улар хавфли вазиятга айланмаяпти.

66. Жаримадан узатилган тўпни Холанд дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.

65. Яна Семеньо, қулай вазиятда берган зарбасини Поуп ушлаб олди.

54. Семеньо майдоннинг иккинчи томонидан рақиб томон катта тезликда юриб келди ва зарба берди, лекин жуда ноаниқ бўлди ушбу зарба.

52. Льюис Холл жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади, аммо бирозгина ноаниқ бўлди.

46. Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушди! У Диашни алмаштирди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+5. Биринчи бўлим якунланди!

45+5. Родри олдинга юриш қилиб тўпни Омарга узатди, мисрлик футболчининг зарбаси кучсиз чиқди.

45+3. Мармушдан яна зарба! Бу сафар кучли, лекин яна ноаниқ...

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

45. Холанд ажойиб дриблинг намойиш этиб дарвоза томон зарба берди, аммо бироз ноаниқ бўлди.

42. Дэн Бёрн бош билан зарба бериб гол урди, бироқ ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум бўлди.

39. Уиллокнинг пастки бурчакка йўллаган зарбасини Доннарума ушлаб олди.

37. "Сити"дан ҳужум! Мармушнинг узатмасини О'Райли деярли бўш дарвозага аниқ йўллай олмади...

31. Яна бир зарба. Бу сафар Гордондан, Жанлуижи ўз ўрнида! 

30. "Ньюкасл"дан ҳужум. Ҳаволатиб узатилган тўпни Эланга бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди, бироқ ўхшамади.

28. Хўш, энди навбат кимда гол уриш бўйича? Кузатамиз.

27. ГОЛ! Яна О'Райли, бу сафар бош билан! Ҳаволатиб узатилган тўпни Нико боши билан дарвозага аниқ йўллади!

25. Мармуш яна бир бор зарба берди, бу сафар тўп ҳимоячилардан ўтмади.

23. Учрашув тобора "қизиб бормоқда"! Ҳар икки жамоа вазиятлар яратишга интилмоқда.

22. ГОЛ! Льюис Холлнинг жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўпи дарвозадан жой олди!

21. Триппьернинг ҳаволатиб берган узатмасини жамоадоши бош билан дарвозага йўллади, Донарумма қайтариб юборди.

18. Зарба навбати "шаҳарликлар"да. Мармушнинг зарбасини Поуп қайтарди!

17. Энтони Гордон тезлик билан олдинга бориб Гехидан ўтиб кетди ва зарба берди, Доннарумма ўз ўрнида!

14. ГОЛ! О'Райли жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб, гол урди!

10. "Сити" фаол, босим ўтказмоқда, аммо натижа бўлмаяпти.

3. Энди ўнг қанот: Бернарду Силва жарима майдончасига кириб борди, яна меҳмонлар ҳимояси фаол.

2. Илк дақиқалардан манчестерликлар фаол бошлади. Райаннинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов жамоаси "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилади. Бугун ҳамюртимиз захирадан бошлайди ўйинни. 

Rating: +6   

Comments

+15   
22 feb 02:07:19
Po'latjon Mullaboyev
Reply to comment by Rasul M
Аксинча Диаш чарчабди. Сарик олди ва уни айби билан гол булди яхшиям афсайд экан. Пеп срази 2 таймда урнига Хусановни ташлайди.
Қойилееее топдиз
Сразу ташлади Хусановни
+14   
22 feb 01:59:17
Rasul M
Reply to comment by Rasul Matkarimov1
Mark Gexi bilan. Ruben Diash asosiyni zanitlab olishdi...Gvardiola 3ximoyachi bilan oynasa bolmasmikin Husaga xam joy bolardi
Аксинча Диаш чарчабди. Сарик олди ва уни айби билан гол булди яхшиям афсайд экан. Пеп срази 2 таймда урнига Хусановни ташлайди.
+12   
22 feb 05:49:21
Nargiza Mirodxojayeva
Арсенални коган уйинлари кийин ракиблар экан. Ситиники осон ракиблар кобди. Узаро уйинда арсенал ютиб кетган такдирдаям Сити чемпион буса кере деб уйлайман. Чунки арсенални барча коган ракиблари нокулай ракиблар хаммаси.
   
22 feb 03:54:58
Мансур Исмаилов
Холландга пас беришмаяпти бекордан бекор югуриб юрипти
   
22 feb 02:59:43
Arsenal 14
Mana 2-1 hisobni ushlab qolish qanaqa bo'ladi.......
   
22 feb 02:59:01
Alexis Dan
Хусанов мана бугун жуда яхши уйнади... Арсенални кувишда давом этади СИТИ
   
22 feb 02:13:27
Alexis Dan
Хусанов тушибди, футбол курамиз, майли 200 дакика уйнашсин)))
   
22 feb 02:03:40
Ayraport
Мармуш хам керак эмас, олиб ташлаш керак умуман пас бермаяпти Холандга
   
22 feb 01:30:01
barselona7
Отишма бўляптику.
   
22 feb 00:58:42
Shuxrat Xalbayev
Manchestir Sitiga omad bugun gʻalaba qozansa Arsenal bn 50/50 chempion poygasida bolib oladi KH45 un Apl chempionligi juda kotta yutugʻ bolardi omad Sitiga.
-9   
22 feb 01:06:02
Rasul Matkarimov1
Comment is hidden (Show comment)
Mark Gexi bilan. Ruben Diash asosiyni zanitlab olishdi...Gvardiola 3ximoyachi bilan oynasa bolmasmikin Husaga xam joy bolardi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика