Latest news

10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  0 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  3 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  15 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  8 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  18 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0

Бугун Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди News

Бугун Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари ўтган йилнинг октабрь ойида бошланган ва саралашнинг дастлабки босқичида ҳакамларимиз 3 та учрашувни бошқарган эди.

Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Хитой – Таиланд учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Қанотларда унга Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ушбу босқич доирасидаги Қирғиз Республикаси – Малайзия баҳсига яна бир вакилимиз – Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинлов олган.



Қуйида улар бошқарадиган учрашув маълумотлари билан танишинг:

ЖЧ-2026 саралаши, 2-босқич | Осиё минтақаси, "C" гуруҳи

Хитой – Таиланд 

6.06.2024 | 20:00

Ҳакамлар:

Ильгиз Танташев

Андрей Цапенко

Тимур Гайнуллин

Аскер Нажафалиев


Осиё минтақаси, "D" гуруҳи

Қирғиз Республикаси – Малайзия

6.06.2024 | 21:00

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика