Latest news

16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  1 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  10 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  24 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  6 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  4 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Металлург"

Бугун Суперлига 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган "Сўғдиёна" ўз майдонида 10-ўриндаги "Металлург"ни қабул қилади. "Сўғдиёна" шу пайтгача 9 бор ғалаба қозониб, 8 марта дуранг қайд этган ҳамда иккита ўйинда мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 22-12. "Металлург" ҳисобида эса 6та ғалаба, бир дуранг ва 12 мағлубият бор. Тўплар нисбати 17-27. 

"Сўғдиёна" иккинчи даврада ҳозирча учта ўйинда зафар қучди ва бир бор мағлуб бўлиб, иккита беллашувда дуранг ўйнади. Жиззахликлар охирги икки турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. 

"Металлург" иккинчи даврада кўрсатаётган натижаларга эса ҳавас қилиб бўлмайди. Бекободликлар иккинчи даврани кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлашди. Сафарда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтган жамоа сўнгра ўз майдонида "Қўқон-1912"га имкониятни бой берди. 

Бугунги баҳс бекободликлар учун муҳим аҳамият касб этади. Жамоа яна ютқазиб қўйса аҳвол чигаллашади. "Сўғдиёна"нинг мақсади эса чемпионатни кучли учликда тугатиш ва бунинг учун жамоа борини бериб ўйнамоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика