Latest news

08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  0 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6

Бугун футбол. Сафарда ютмаган "Пахтакор" ўз майдонида ютқазмаётган "Металлург" меҳмони бўлади News

Бугун футбол. Сафарда ютмаган "Пахтакор" ўз майдонида ютқазмаётган "Металлург" меҳмони бўлади

Бугун Суперлиганинг 7-тур баҳсларига старт берилади. "Металлург" Бекободда "Пахтакор"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Пахтакор" 12 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Металлург" ҳисобида 9 очко бор ва бекободликлар 5-ўринни эгаллаб туришибди. 

Ҳозирча олтита ўйинда майдонга тушган "Пахтакор" шундан тўрттасида ғалаба қозонди ва барча ғалабалар уйдаги баҳсларда қўлга киритилди. Қизиғи шундаки, "Пахтакор" ҳали сафарда ғалаба нашидасини сургани йўқ. 

Агар бугун Шота Арвеладзе шогирдлари Бекободда зафар қучса бу жамоанинг сафардаги илк уч очкоси бўлади. 

Биласизми? "Пахтакор" ҳали сафарда гол ургани йўқ, чунки "Бунёдкор" ва "Бухоро" билан кечган баҳсларда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Қолаверса, "Пахтакор" сафарда икки бор пенальти тепишга муваффақ бўлди, бироқ иккаласидан ҳам фойдалана олмади. 

"Металлург" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа мавсумнинг кетма-кет бешта ўйинида ютқазмади: учта дуранг ва икки ғалаба. "Металлург" бу йил ўз майдонида анча яхши ҳаракат қилмоқда. Жамоада тўплар нисбати 3-0, демак "Металлург" ўз уйида ҳали гол ўтказгани йўқ.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика