Latest news

15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  0 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  1 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  7 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  16 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  11 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  33

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" News

Бугун футбол. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

Бугун олий лиганинг 12-тур баҳсларига старт берилади. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан куч синашади. Ўйин 19:00да бошланади.

19:00 - «Пахтакор» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Буров (Бухоро), Р. Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.


Ўйиндан нима кутяпмиз? Иккала жамоа ҳам турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. "Пахтакор" ҳисобида 15 очко бор ва 9-ўринда кетяпти. "Сўғдиёна" эса 14 очко билан 10-ўринда бормоқда. Албатта, бугун "Пахтакор" ўз майдонида ўйнайди ва табиийки имконият борасида кўпроқ фоизга эга. Хўш, "Сўғдиёна" сафарда "Пахтакор" билан қандай ўйнайди, пойтахт клубига жиддий қаршилик кўрсата оладими? Буни албатта ўйин давомида билиб оламиз.

Факт: "Пахтакор" ўз майдонидаги 6та ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан якунлади. Икки бор мағлубиятга учраган бўлса, ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 8-5. "Пахтакор" уй ўйинларида 12 очкони қўлга киритган.

Биласизми? "Пахтакор" қаторасига тўртта ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Жамоа икки бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнади.

Факт: Бугун "Сўғдиёна" сафарда еттинчи ўйинини ўтказади. Жиззахликлар аввалги баҳсларнинг иккитасида дуранг ўйнаб, 4 марта мағлуб бўлишган. Тўплар нисбати 4-14.

Биласизми?
"Сўғдиёна" сафарда ҳали ғалаба қозонмаган. Жамоа атиги икки марта ("Қизилқум", "Динамо" билан ўйинларда) дуранг қайд этган холос.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика