Latest news

22:08U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  1 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  5 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 22-тур баҳсларига старт берилади.

Турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф" ўз майдонида 4-ўринда бораётган "Қўқон-1912"ни қабул қилади. 21та ўйин ўтказган "Насаф" 43 очко тўплаган, қўқонликлар эса 21 ўйиндан сўнг 38 очко жамғаришган. Демак, жамоаларни 5 очко ажратиб турибди.

"Насаф" айниқса иккинчи даврада анча сермаҳсул ўйин намойиш этиб келмоқда. Хусусан "аждарлар" мавсумнинг иккинчи ярми бошланганидан бери ҳали мағлуб бўлишмади: 6та ғалаба ва икки дуранг. 

"Қўқон-1912"га келсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари иккинчи давра старт олганидан бери тўртта ўйинда зафар қучишди. Бу жамоанинг охирги 3 учрашувда кетма-кет ғалаба қозонгани эътиборга молик. Қўқонликларнинг қаторасига учта ғалабаси "Сурхон", "Машъал" ва АГМК билан ўйинларда қўлга киритилди. 

"Насаф" эса охирги учта ўйиндан иккитасида зафар қучди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари уйда АГМК ва сафарда "Металлург"ни мағлуб этишди. Ундан олдин сафарда "Бухоро" билан кечган баҳс 0:0 ҳисобида якун топганди. 

Яна бир қизиқ маълумот шуки, "Насаф" иккинчи давра бошланганидан сўнг ўз дарвозасидан фақат 1та гол ўтказди. Тўплар нисбати 18-1. Жамоа охирги уч ўйиндан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. 

Бу "Қўқон-1912" учун иккинчи давра ҳисобидан сафардаги 6-баҳс бўлади. Қўқонликлар бунгача бўлиб ўтган 5та сафар учрашувидан иккитасида ғалаба қозониб, икки бор мағлуб бўлишган, яна битта учрашув дуранг билан якун топган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика