Latest news

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  0 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Машъал" - "Локомотив"

Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Суперлига баҳслари яна давом эттирилмоқда.

Бугун Муборакда "Машъал" ва "Локомотив" жамоалари ўртасида Суперлиганинг 7-тур учрашуви бўлиб ўтади. Турнир жадвалида "Машъал" олтита ўйиндан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 5-10. Муборакликлар шу пайтгача бир бор ғалаба қозониб, иккита ўйинда дуранг ўйнашган ва 3 марта мағлуб бўлишди. 

"Локомотив" эса ўтган 6 турда 8 очко тўплаб 7-ўринда боряпти. "Темирйўлчилар" ҳисобида иккитадан ўйинда ғалаба, мағлубият ва дуранг бор. Тўплар нисбати 8-8.

"Локомотив" бу йилги чемпионатнинг дастлабки икки турида мағлубиятга учради. Сўнгра икки бор дуранг ўйнаб, охирги икки учрашувда ғалаба қозонди. "Темирйўлчилар" сафарда "Сурхон"ни ва уйда "Бунёдкор"ни мағлуб этишди.

"Машъал" ҳам мавсумни иккита мағлубият билан бошлаб, 3-турни ўз майдонида ўтказди ва "Металлург" 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Кейинги уч турда муборакликлар ўз ҳисобларига икки дуранг ва бир мағлубият ёзиб қўйишди. "Машъал" ҳозирча ўз майдонида иккита беллашувда майдонга тушган. 

7-тур. 05.05.2021

МАШЪАЛ - ЛОКОМОТИВ

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров. 

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00

"Дунё бўйлаб" каналида LIVE

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика