Latest news

20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  4 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   2 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  10 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  43 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  8

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан олий лиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Олий лига, 19-тур. 18 август
"Локомотив" - "Сўғдиёна"
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов
Бошланиш вақти: 19:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 1-ўринда (46 очко), "Сўғдиёна" 10-ўринда (20 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 26 очко.

Таъриф: Ўзига яраша қизиқ кечиши кутилаётган баҳслардан бири. Жиззахда бўлиб ўтган биринчи давра ўйинида томонлар 1:1 ҳисобини қайд этишганди. Тошкентдаги учрашувда эса "Локо" ғалаба қозонишга уриниб кўради. Иккала жамоа сафида икки нафардан футболчи бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Сариқ картокачлари сони тўрттага етгани боис "Локо" таркибида Жепаров ва Бикмаев, "Сўғдиёна" сафида Жиямуродов билан Роббим Ҳасанов майдонга туша олишмайди.

Факт: Ўз майдонида 9та учрашув ўтказган "Локомотив" шундан саккизтасида ғалаба қозонган. Фақат битта ўйинда дуранг қайд этилган. Жамоа уйдаги баҳсларда 25 очко тўплаган. Тўплар нисбати 25-3. "Сўғдиёна" эса сафарда 9та ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида зафар қучган. Жамоа сафарда "Нефтчи" ва "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратган. Шунингдек, бир марта дуранг ўйнаб, 6та беллашувда ютқазган. Тўплар нисбати 8-15.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Сўғдиёна" Ёшлар лигаси баҳсида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика