Latest news

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  1 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  5 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  7 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  8 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  48 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  21 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  3 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК News

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган охирги учта ўйин бўлиб ўтади.

"Локомотив" ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоасини қабул қилади. ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 16:30да бошланади. Бу учрашув "Локомотив"нинг ўз майдонидаги учинчи ўйини бўлади. Аввалги икки беллашувда "темирйўлчилар" ғалабага эришишди. "Локо" дастлаб "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ундан кейин "Андижон" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ҳар иккала учрашувда майдон эгалари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. 

АГМК эса мавсумни дуранг билан бошлади. Жамоа ўз майдонида 1-турда "Бухоро" билан 0:0 ўйнади. Кейинги турда "Қизилқум" меҳмони бўлган олмалиқликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шундан сўнг АГМК яна майдонида тўп тепди ва рақиб "Қўқон-1912"ни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Мана энди 4-турда иккала жамоа ўзаро куч синашади. Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. Устунлик "Локомотив" томонида. "Локомотив" ортда қолган 20та ўйиннинг 13тасида ғалаба қозонган ва тўрт бор мағлубиятга учраган. Қолган уч беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 44-23. 

Тошкентда ўтказилган 10та ўйиннинг 9тасида "темирйўлчилар" зафар қучган. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бу 2010 йил рўй берган ва ўйин 0:0 ҳисобида тугаган. "Локомотив" ўз майдонида АГМКга умуман ютқазмаган.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика