Latest news

23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  4 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1

Бугун "Барселона" ярим финалга чиқиш учун "Рома" билан ўйнайди (Превью) News

Бугун "Барселона" ярим финалга чиқиш учун "Рома" билан ўйнайди (Превью)

Бугун Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал доирасида "Барселона" Италияда "Рома" меҳмони бўлади.

"Рома" (Италия) – "Барселона" (Испания)
Рим, "Олимпико". 23:45
Бош ҳакам:
Клеман Тюрпен (Франция).
Дисквалификация:
йўқ
Жароҳатланганлар:
Карсдорп, Перотти, Ундер (сўроқ остида, барчаси "Рома") – Динь ("Барселона").

Биринчи учрашувдаги натижадан кейин "Барселона" масалани деярли ҳал қилгандек. Бироқ назарий жиҳатдан олиб қараганда римликларда имконият бор.

ЕЧЛ. “Рома” 3 та гол урган ўйинда “Барселона” йирик ғалабага эришди

"Рома" бош мураббийи эса ярим финалга чиқиш имкониятларини камайиб кетганини айтди. Эусебионинг гапларига кўра, шогирдлари машғулотларни бироз бўшроқ ўтказишмоқда ва шу боисдан бир неча учрашувларни бой берди. Кетма кет ўйинларда йўқотилган очколар сабабли 3-ўрин учун курашга "Лацио" ва "Интер" ҳам қўшилиб кетди. "Рома" ўз майдонида ўтган сўнгги 6 учрашувнинг 3тасида мағлуб бўлди, шунчасида ғалабага эришди. Жумладан, 4 кун олдин жамоа "Фиорентина"га ютқазиб қўйди. Албатта, "Барселона"га қарши учрашувдан олдин римликларнинг мағлуб бўлиши икки жамоанинг ҳам руҳиятига таъсири бўлади.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБ


ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ УЧРАШУВИ

Чемпионлар лигаси-2017/18, 1/4 финал (04.04.2018)

Испания. Барселона. "Камп Ноу". 90106 томошабин

"Барселона" (Испания) - "Рома" (Италия) 4:1 

Бош ҳакам: Данни Маккели (Голландия) 

Қанот ҳакамлари: Марио Дикс (Голландия), Хессель Стеегстра (Голландия) 

Голлар: Де Росси 38 (ўз дарвозасига), Манолас 55 (ўз дарвозасига), Пике 59, Л.Суарес 87 - Жеко 80 

"Барселона" (Испания): тер Штеген, Семеду, Альба, Пике, Умтити, Иньеста (Д.Суарес 85), Бускетс (Паулиньо 66), Роберто (Гомеш 83), Ракитич, Л.Суарес, Месси 

"Рома" (Италия): Алиссон, Коларов, Перес, Манолас, Фасио, Флоренци (Эль-Шаарави 72), Пеллегрини (Гоналон 60), Строотман, Перотти, Де Росси (Дефрель 77), Жеко 

Огоҳлантириш: Коларов 44, Строотман 86.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 5 ўйин ўтказишган. Унда "Барселона" икки, "Рома" бир ғалабага эришган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган. Голлар уришда "Барселона" етакчи - 12:7.

2002 йил 20 февраль. "Барселона" - "Рома" 1:1

2002 йил 26 февраль. "Рома" - "Барселона" 3:0

2015 йил 16 сентябрь. "Рома" - "Барселона" 1:1

2015 йил 24 ноябрь. "Барселона" - "Рома" 6:1

2018 йил 4 апрель. "Барселона" - "Рома" 4:1

ФАКТЛАР

- Римликлар  ЕЧЛнинг сўнгги 3 чорак финал учрашувида мағлуб бўлган.

- "Рома"нинг Испания жамоалари билан икки учрашувлик натижалари - 3 ғалаба, 4 мағлубият.

- "Рома" Испания жамоаси билан плей-оффда сўнгги бора ўтган йили Европа лигасида тўқнаш келган. Ўшанда "Рома" дастлабки учрашувда "Вильярреал"ни сафарда 4:0 ҳисобида мағлуб этган. Ўз майдонида эса 0:1 ҳисобида ютқазган.

- "Барселона"нинг Италия жамоалари билан плей-оффда ўтган икки учрашувлик натижалари - 8 ғалаба, 4 мағлубият.

- "Барселона" сўнгги 15 сафар учрашувининг 5тасида ғалабага эришган.

- "Барселона" УЕФА плей-оффлари доирасида дастлабки учрашувда ўз майдонида ғалабага эришган 41 қарама-қаршиликнинг 38тасида кейинги босқичга чиққан.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика