Latest news

00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  0 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  6 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  187 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0

Бугун "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнайди, Рашидов тушмаса нимаси қизиқ? News

Бугун "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнайди, Рашидов тушмаса нимаси қизиқ?

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ўрин олган "Ал Жазира" - "Реал" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Мусобақанинг ярим финалидан ўрин олган ушбу баҳсга эътибор юқори бўлиши мумкин эди, агарки икки беллашувда "Ал Жазира" таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов майдонга тушганида. Аммо аввалги иккита ўйинда бундай бўлмади. "Ал Жазира" дастлаб "Оклэнд Сити"ни, ундан кейин "Урава Редс"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ ҳар иккала учрашувда Сардор Рашидов иштирок эта олмади.

Мураббий уни захирада қолдириб, ҳатто иккинчи таймда ҳам туширмади. Мана энди бугун "Ал Жазира" Европа чемпионлар лигаси ғолиби "Реал" билан ўйнайди. Ютган финалга йўл олади. Ҳозир биз учун ким ғалаба қозонишидан кўра, Рашидовнинг майдонга тушиш-тушмаслиги бирламчи бўлиб турибди. Агар жиззахлик ярим ҳимоячи ўйинда иштирок этса, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Мабодо яна захирада қоладиган бўлса, унда "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнади нима-ю, бошқа билан ўйнади нима.

Х.Холиқов.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика