Latest news

02:07ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаган ўйинда Япония Баҳрайнга ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 02:00Миллатлар лигаси. Нидерландия ва Германия жанговар дуранг қайд этишди, Англия эса ғалаба қозонди  0 00:55Рамосга Жанубий Америкадан таклиф келиб тушди  0 00:27Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"  6 00:05Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"  10 23:35Одилжон Ҳамробеков: "Бугун тактика ёки индивидуал маҳорат эвазига эмас, кучли иштиёқ сабабли ғалаба қозондик"  16 23:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон БААни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистон иккинчи турдан кейин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда  48 22:47ЖЧ-2026 саралаши. Иордания Фаластинни, Жанубий Корея Ўмонни мағлубиятга учратди  5 22:39Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  30 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон 2:3  37 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Марказий Осиё дербисида Ўзбекистон камбэк қайд этди ва гуруҳда пешқадамга айланди  514 20:05"Ювентус" ярим ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр  1 19:33ЖЧ-2026 саралаши. КХДР ва Қатар муроса кўчасини танлашди  60 19:28ЖЧ-2026 саралаши. 70 дақиқадан кўпроқ вақт камчиликда ўйнаган Саудия Арабистони ғалабага эришди   4 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Австралия яна юта олмади  9

Бугун "Ал-Айн"нинг 25 минглик стадиони очилади (фото) News

Бугун "Ал-Айн"нинг 25 минглик стадиони очилади (фото)

Бугун БААнинг "Ал-Айн" шаҳрида шу ном билан аталувчи клубга тегишли янги стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
25 минг томошабинга мўлжалланган "Хазза Бин Зайед" номини олган стадиондаги илк ўйин бугун "Ал-Дафра" клубига қарши ўтказилади. Аслида бу стадионнинг очилиш маросими 14 январь куни бўлиб ўтиши лозим эди. Бу борада "Манчестер Сити" клуби билан ҳам келишиб олинганди. Бироқ, "шаҳарликлар"нинг Англия Кубогидаги ўйини сабаб бу режа амалга ошмай қолганди. Шу тариқа, биргина "Ал-Айн" клубининг ўзи 3та стадионга эга бўлди. Биринчи стадионнинг номи "Тахнун бин Муҳаммад", иккинчисиники "Халифа бин Зайед".

Тахнунда "Ал-Айн" уй учрашувларини, "Ҳалифа"да эса машғулотларини ўтказаётганди. Бундан ташқари, бу ўйингоҳда миллий терма жамоамиз 1996 йили Осиё Кубоги доирасидаги ўйинларини ҳам ўтказган. Шунингдек, иккинчи стадионда яқинда ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари ҳам бўлиб ўтган. Ҳозирда БАА мамлакати Осиё Кубоги-2019га даъвогарлик қиляпти. 25 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган бу ўйингоҳ катталиги бўйича пойтахт Абу-Дабидаги стадионлардан сўнг учинчиси бўлади.

Камолиддин Алимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика