Latest news

17:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал". Таркиблар маълум  0 17:23Англияда ўйнаётган ўзбек – Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!  0 17:04Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Таркибда 2 нафар ҳужумчи бор  25 16:39Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади  1 16:13Про лига. 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:502025 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтлари маълум  0 15:32U-23 Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатган Бўриев ва Ҳамралиев МТЖга чақирилди  12 15:15Четлатилган Бўриев, прожекторни ушлаётган Искандеров, "ўргимчак одам" Болтабоев — "Навбаҳор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:51Ўзбекистон аёллар кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди  0 14:35Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда  0 14:09"Интер" ҳимоячиси Евро-2024да ўйнамайди  3 13:41"Монако" "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  2 13:14"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи  0 12:46Шамолга учирилган пуллар: ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари (мутолаа учун)  9 12:33"Тоттенхэм" ҳужумчиси трансфер ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери News

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери

"Андижон" қишки трансферлар ойнасида таркибига грузиялик ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзени қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Ўртоқлик учрашувларида ўзидаг яхши таассурот қолдираётган ва жамоага яхши киришиб кетган футболчи бу мавсумни "бургутлар" сафида бошлайди. Кеча "Велес"га қарши назорат учрашувида жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Нодар Кавтарадзе сайтимизга кичик интервью берди. 

- "Велес" аввалги назорат ўйинларидаги рақиблардан фарқ қилдими? Ёки ҳисоб тенглашгач барчаси ўзгардими?

- Йирик ҳисобда ғалаба қозондик, лекин бу осон бўлгани йўқ. Айни пайтда йиғин жараёнидамиз, юкламалар оляпмиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз лозим. 5та гол албатта хурсанд қилади. Олдинги чизиқ вакиллари вазиятлардан фойдаланишди, норасмий серияга барҳам беришди. Чунки аввалги 3та баҳсда юта олмаган эдик. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўйин сифатини янада ошириш лозим. 

- Янги жамоадаги илк таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси супер. Жамоа мени кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Секин-аста киришиб бормоқдаман. Бунда менга жамоадаги йигитлар кўмаклашмоқда. "Андижон"нинг ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. 

- "Андижон"га келишингиз қандай бўлди? Агентлар ёрдамидами?

- Шаҳбоз Беғамовни танисангиз керак. Унга раҳмат айтмоқчиман. "Андижон"дагилар билан таништирди. Ишонч учун мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига ташаккуримни билдираман. 

- "Андижон" ва ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз? Чемпионатимизда ўйнаган грузиялик футболчилардан дўстларингиз ким?

- Ўзбек футболи ҳақида бироз бўлсада маълумотга эга эдим. Дўстим Гиорги Папава Ўзбекистонга келгач янада жиддийроқ кузата бошладим. Умумий тасаввурга эгаман. "Андижон"нинг жонкуяр ишқибозлари бор. Янги мавсумда ғалабаларни улар билан бирга қўлга киритамиз. 

- Легионерлардан ҳар бир чемпионатда маҳаллий футболчига нисбатан кўп нарса кутишади...

- Буни тушунаман. Масъулиятни зиммамизга олишга тайёрмиз. Максимум натижа қилишга уринамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Мақсадлар қандай?

- Жамоа турнир жадвалидан ўрта ўринларни эгаллашга ҳаракат қилади. Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз. Яхши таркиб йиғилган. Футболчилар сараланган. Жон сақлаш учун курашмаймиз. 

- Биринчи турда "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Қуръа ноқулай келмадими?

- "Насаф" ҳақида эшитдим, кучли жамоа. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Курашамиз. Балки аутсайдер, деб ўйлашаётгандир. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатсак ижобий натижа билан қайтамиз. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика