Latest news

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Бу қизиқ. "Пахтакор" ўйинига 1 соат 43 дақиқага кеч қолган Алимов News

Бу қизиқ. "Пахтакор" ўйинига 1 соат 43 дақиқага кеч қолган Алимов

1962 йилги мавсум охирида Тошкентда «Пахтакор» ва Киевнинг «Динамо» жамоалари ўртасида чемпионат ўйини ўтказилган.

Учрашувни томоша қилиш учун 60 минг ишқибоз ташриф буюрган. Баҳсга ҳамма нарса тайёр эди, фақат ҳакамдан ташқари.

Беллашувга москвалик Сергей Алимов тайинланганди, аммо ноқулай об-ҳаво туфайли у Москва аэропортида бир суткадан кўпроқ ўтирган. Самолётга ўтирар экан, кеч қолганини билган Алимовни бир нарса ўйлантирарди: «Кутишадими ёки йўқми?».

Стадион эса кутарди. "Пахтакор"да ўтирганлардан ҳеч ким тунни ухламасдан ўтказган ҳакамга самолётдаёқ кийимни алмаштириб олиш ҳақида айтилганини билмасди. Алимов самолётнинг ўзида кийимини алмаштириб олади.

«Волга» автомобили ҳакамни самолёт трапидан тўғри стадионга етказиб келади. Ўйин 1 соат 43 дақиқа кечикиб бошланади. Ўшанда "Пахтакор" беллашув якунида Юрий Беляков томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонган. Ҳакам эса уйқусиз тунга қарамай, ўйинни жуда яхши бошқариб борган.


Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика