Latest news

13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  25 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  20 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6

"Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди" - Льорис "Тоттенхэм"дан кетишини маълум қилди News

"Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди" - Льорис "Тоттенхэм"дан кетишини маълум қилди

"Тоттенхэм"нинг узоқ йиллик посбони Уго Льорис клубдан кетишини маълум қилди.

Гарчи амалдаги шартномаси бўлса-да, посбон ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Янги мавсум олдидан "Тоттенхэм" таркибида инқилоб бўлиши кутилмоқда. Айни дамларда жамоа ҳужумчиси Харри Кейннинг ҳам ёзда кетиши кутилмоқда.

Тажрибали посбон "Get French Football News" нашрига берган интервьюсида Лондон клубидаги фаолияти якунланганини ва жамоадан кетишга ҳозирланаётганини айтди.

"Клуб ёки мен учун муҳим паллаларга етиб келдик. Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди. Қандайдир янгиланишларни истаяпман.

Айни имкониятларимни солиштириб кўряпман. Шу билан биргаликда шартномам борлигини ҳам биламан. Бироқ футболда келажакда нима бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин".

Льорис 2012 йилдан буён "Тоттенхэм" таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган 11 йил давомида у 447 ўйинда қатнашиб, 151 қуруқ ўйин ўтказди.

36 ёшли француз "Тоттенхэм"да сардорлик ҳам қилаётганди. Унинг клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика