Бруну - урилмаган пенальтиси ҳақида: "Ҳеч кимнинг менчалик жаҳли чиқмади"
26 sep 2021 11:35
News
Бруну - урилмаган пенальтиси ҳақида: "Ҳеч кимнинг менчалик жаҳли чиқмади"
"Урилмаган пенальтидан кейин ҳеч кимнинг менчалик жаҳли чиқмади. Бугунга қадар ҳар қандай босим остида бўлса ҳам жамоадаги бор масъулиятни бўйнимга олишга ҳаракат қилдим. Бугун менинг омадим келмади. Бугун ҳам ўша амбициялар билан шундай чақирувни қабул қилдим, бошқа ҳолатларда тўп дарвоза тўрига бориб тушганди.
Танқид ва қарама-қаршилик - футболнинг бир қисми. Бундан доимо дарс оламан, ўрганаман. Олдинга интилиш учун доимо буларни керак деб ҳисоблайман. Энг яхши футболчи бўлиш учун барча вазифани бажариб келишга ҳаракат қиламан.
Энг асосийси - жамоанинг ғалабаси ва бунинг учун қўлимдан келганича ёрдам беришга ва жамоамиз дунёдаги энг яхшиси бўлишини истайман.
Мен - майдонда доимо юқори иштиёқи билан бор кучини сарфлайдиган футболчиман. Шундай бўлишда давом этаман.
Финал хуштагидан кейин мени қўллаб-қувватлаганларга раҳмат. Менинг исмимни айтиб, қўшиқ куйлаганингиз мени жуда ҳам тўлқинлантириб юборди. Ўзим учун янада кучлироқ бўлиб қайтаман. Бироқ жамоадошларим ва мухлислардан сўрайдиганим - қўллашда давом этинг", - деди Бруну.
Comments