Latest news

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  0 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  6 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  19 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  80 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  132 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон Панамани мағлуб этганда кейинги босқичга чиқарди” News

Бруно Гарсия: “Ўзбекистон Панамани мағлуб этганда кейинги босқичга чиқарди”

Футзал бўйича Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.
Ушбу мусобақада Вьетнам терма жамоаси тўртинчи ўринни эгаллаб Колумбияда бўлиб ўтаётган мундиалга йўлланмани қўлга киритганди. Айни дамда Вьетнам терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Барча гуруҳларда тўртта энг яхши учинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар “плей-офф” босқичига йўлланмани қўлга киритади. Вьетнам мана шу йўлланмадан бирини қўлга киритди ва кейинги босқичда Россия терма жамоаси билан беллашади. Ушбу учрашувдан олдин Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Бруно Гарсия ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, илк учрашувда Панама терма жамоасини мағлуб этишлари керак эди. Ушбу ўйин терма жамоангиз учун муҳим учрашув эди. Очиғини айтсам, ўша учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси нима сабабдан мағлуб бўлганини билмайман. Лекин, Колумбия терма жамоасига қарши жуда ҳам кучли ўйин кўрсатишди ва 1 очкони қўлга киритишди. Агарда Ўзбекистон терма жамоаси Панамани мағлубиятга учратганда “плей-офф” босқичига чиққан бўлар эди. Ўз гуруҳимиздаги учрашувлар ҳақида гапирадиган бўлсам, гуруҳдаги энг қийин ўйинимиз Италия терма жамоасига қарши кечди. Италия биздан кучли эди. Афсуски ушбу ўйинда биз мағлуб бўлдик.  Биз энг яхши учинчи ўринни эгаллаган тўрт жамоадан бири бўлиб кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдик. “Плей-офф” босқичида Россия терма жамоасига қарши баҳс олиб борамиз”, - дейди Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Бруно Гарсия.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика