Latest news

16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  1 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  18 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  6 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  16

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ) News

Брендомания. Эл-Классико қайси йўл билан ЛаЛигага бўлган қизиқишни орттиряпти (тўлиқ)

Бугун Европа чемпионатларининг энг йирик ўйинини томошабин эмас, балки бренд сифатида кўриб чиқамиз.

"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳс пайтида дунё бўйлаб миллонлаб мухлислар 2 соат телевизор қаршисидан қимирламасликлари аниқ. Бир неча кун олдин бўлиб ўтган баҳсни жуда қизиқ деб бўлмайди. Манчестерда "Эл-Классико" бошланишига бир неча дақиқа қолганида фантастик кураш бўлди, ҳайрон қоларли хатолар, автогол. Барселонада одамлар бироз зерикарлироқ учрашув гувоҳи бўлишди.

АПЛ ажойиб маҳсулот яратиб, телевизон ҳуқуқлардан рекорд маблағ ишлаши мумкин, аммо ЛаЛига пиарчилари бутун чемпионатни бўлмасада, ўзининг кучли томонларини қандай тақдим этишни кўрсатиб қўйишди.


Учрашувдан олдин баҳсни ярим миллиард мухлис томоша қилиши кутилганди, бу ишқибозлар орасидаги баъзилар ўйинни стадиондан кўришга муваффақ бўлишди. Аммо ҳозир гап улар ҳақида эмас. Лига раҳбарлари трансляция қилувчи компаниялар билан жаҳоннинг энг йирик 5 та шаҳрида катта экранлар ўрнатиб, учрашувни кўришга имкон яратишди.

Лига вакилларининг сўзларига кўра, бу дунёнинг энг чеккасидаги одамлар ҳам бу ажойиб баҳс гувоҳи бўлиши учун бажарилган. "Эл-Классико" бутун дунёда катта эътибор тортувчи ҳодиса ва кўпчилик ушбу учрашувни уйда эмас, дўстлари билан бар ёки бошқа жойда кўришни истайди. Бундай баҳсни катта экранларда кўриш, унутилмас онларни баҳшида этади.

Ушбу имконият 5 та шаҳарда тақдим этилди: Пекин, Шанхай (Хитой), Нью Дели, Мумбаи (Ҳиндистон) ва Йоханнесбург (Жанубий Африка). Учрашувни кўриш учун келган кўп сонли мухлислар бу ўйинни томоша қилишдан ташқари виртуал, стол ва оддий футбол ўйнашга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари ишқибозлар танасига турли суратлар чизилди, баҳсдан олдин ва кейин ажойиб мусиқа янгради.


Лига раҳбарларининг ғояси шундан иборат эдики, баъзи мухлислар бу кун Барселонага бориб футболни стадиондан кўра олмас экан, "Эл-Классико" уларникига боради.

Бу ишқибозлар ўз севимлиларини стадиондан кўра олмас экан, нега энди футболчилар улар қаршисига келмайди? Бу шаҳарларда мухлисларни ЛаЛиганинг расмий элчилари хурсанд қилди: Фернандо Мориентес Пекинга, Гаиска Мендьета Шанхайга, Луис Гарсий Нью-Делига, Фредерик Кануте Мумбайга, Кристиан Карамбё Йоханнесбургга борди. Ҳар бир юлдуз ўз жойларига "Эл-Классико"дан бир ҳафта олдин бориб, реклама компанияси томонидан мухлислар учун уюштирилган байрамда фаол иштирок этишди.

Бундай тадбирлар ўн минглаб инсонларни Испания чемпионатига бўлган қизиқишини орттиради, шу билан бирга телевизион компаниялар ва уларнинг фойдаланувчилари ўртасидаги алоқаларни яқинлаштириш.

Бундай воқеалар йилда фақат бир маротаба бўлади деб ўйласангиз хато қиласиз. Нью-Йорк, Дубай, Йоханнесбург, Пекин ва Нигерия пойтахти Абужада ЛаЛигани оммалаштириш бўйича бир неча йилдан бери офислар ишлаб келади. Лиганинг 50 дан ортиқ телетрансляция компаниялари билан шартномаси бор: "Эл-Классико" трансляцияси 180 та мамлакатда эфирга узатилди ва уни 500 млн.дан ортиқ мухлис томоша қилди.

Солиштириш учун: Йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси - Дональд Трамп ва Хиллари Клинтон ўртасидаги дебатларни 100 млн. киши томоша қилган: Дунёнинг энг машҳур шоуларидан бири "Евровидение"ни 200 млн. одам кўрди: Евро-2016 ўйинларини эса 300 млн.дан ортиқ ишқибоз кузатди.

Маҳаллий вақт бўйича 16:15 танланишига сабаб - ушбу учрашув барчага қулай вақтда бўлишига интилишди. "Реал" ва "Барселона"нинг жаҳон бўйлаб юз миллионлаб мухлислари бор, шу сабабли улар яшайдиган жойларда ўйин қулай вақтда эфирга узатилиши керак.


Энг кулгилиси, Англияда мухлислар "Эл-Классико"ни кўриш имкониятидан мосуво бўлишган. Англия қонунчилигига кўра, маҳаллий вақт билан соат 14:45 дан 17:15 гача футбол телевидения орқали кўрсатилмайди. Ҳукумат бу қонун билан маҳаллиф футболга бўлган қизиқишни орттирмоқчи. Испания лигаси раҳбариятининг сўзларига кўра, улар 3 та вақтдан бирини танлаши керак бўлган: 13:00, 16:15 ва 18:30. Сўнгги вариант Осиё учун жуда кеч, биринчиси эса Америка учун жуда эрта. Натижада британиялик мухлислардан воз кечилди. Раҳбарларнинг айтишича, сўнгги йилларда халқаро трансляциялардан келадиган фойда 3 марта ошган.

Ҳа, АПЛ ҳозирча бу борада етакчи, аммо испанларнинг бутун дунё бўйлаб мухлислар билан ишлаши уларга бўлган ҳурматимизни оширади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика