Latest news

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  85 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  4 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди? News

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди?

ЖЧ-2022 гуруҳ босқич охирги турида Камерун термаси Венсан Абубакарнинг ягона голи эвазига Бразилияни мағлуб этишга эришди – 1:0.

Шу йилнинг сентябрида камерунликлар Жанубий Кореянинг Геонгги шаҳрида Ўзбекистон МТЖга қарши ўртоқлик учрашувида қатнашиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Ўшанда Хожимат Эркинов ҳисобни очган, Остон Ўрунов эса натижани иккитага оширганди.

ЎЗБЕКИСТОН - КАМЕРУН - 2:0 (1:0, 1:0)

23 сентябрь 2022 йил. Геонгги, "Гоянг" стадиони.

Голлар: Ҳожимат Эркинов 24, - 1:0 (Элдор Шомуродов). Остон Ўрунов 77, - 2:0 (Одил Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов (18.Абдулла Абдуллаев, 66), 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 22. Ойбек Бозоров (10.Шаҳбоз Умаров, 59), 14. Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 87), 8. Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов, 59).

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 6.Иброҳимҳалил Юлдашев, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Сардор Собирхўжаев, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой.

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения).

Камерун: 23.Андре Андре Онана, 3.Николя Нкулу, 21.Жан Шарль Кастеллетто (4.Кристофер Вух, 46), 25.Энцо Эбоссе, 8.Оливье Нтчам (26.Жан Эмиль Онана, 74), 11.Нуху Толо, 14.Жорж Манджек (15.Малонг Кунде, 63), 19.Коллинс Нгоран Фаи, 6.Моуми Брис Нгамалеу (7.Мбида Нкуду, 74), 10.Венсан Абубакар (13.Жан Пьер Нсаме, 74), 22.Брайан Мбеумо.

Захира: 1.Симон Нгапандоуетнбу, 2.Йонгва Дарлин, 5.Омар Гонсалес, 9.Кана Тавамба, 16.Мбока Эпасси, 17.Мбаизо Мбаиссидара, 18.Мартин Хонгла, 20.Оум Жоут Самуэль, 24.Гаэль Белла Ондуа.

Бош мураббий: Ригобер Сонг (Камерун).

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 53, Сречко Катанец 54, Жорж Манджек 62, Кристофер Вух 82, Остон Ўрунов 87, Фарруҳ Сайфиев 90+3.

Ўша таркиб билан солиштирсак, кечаги ўйинда Ўзбекистонга қарши ўйнаган 8 футболчи қатнашди:

Ҳимоячилар – Нуху Толо, Энцо Эбоссе, Коллинс Нгоран Фаи, Моуми Брис Нгамалеу;

Ярим ҳимоячилар – Малонг Кунде, Оливье Нтчам;

Вингер – Брайан Мбеумо;

Ҳужумчи – Венсан Абубакар.

Умуман олган эса Камерун терма жамоаси ўз тарихида 2-маротаба “пентакампеонлар”ни енгишга эришди. Бунгача ўтказилган 5 та учрашувнинг 4 тасида Бразилия ғолиб бўлган ва 2003 йилги Конфедерациялар Кубоги дастлабки турида Африка вакили Самюэль Это'онинг голи эвазига (1:0) ғалабани қўлга киритишганди.

Жамоа устози Ригобер Сонг эса ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Бразилияни мағлуб этди.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика