Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди News

Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди

Ҳужумчи Бруно Энрике қасддан четлатилиши ва пул тикишга алоқадорлиги учун қаттиқ жазо олди.

Олий спорт трибуналининг тартиб-интизом қўмитаси (STJD) 34 ёшли футболчини ҳалол ўйин тамойилларини бузганликда ва миллий чемпионат учрашуви натижасига таъсир ўтказишга уринишда айбдор деб топди.

Гап 2023 йилнинг ноябрида "Сантос"га қарши ўйин (1:2) ҳақида кетмоқда. Ўшанда Энрике атайин сариқ карточка олган, бу тергов маълум қилганидек, букмекерлик пул тикишларида фойда келтирган. Бунинг учун футболчи 12 ўйинга дисквалификация қилинди ва 60 минг реал (тахминан 11 минг доллар) жаримага тортилди. Ўйинчи апелляция бериш ҳуқуқини сақлаб қолади.

STJD'нинг қайд этишича, дастлаб иш фақат билвосита маълумотларга асосланганди, аммо ҳал қилувчи омиллар ҳужумчининг схемада иштирок этганини тасдиқловчи федерал полиция материаллари бўлди. Прокуратура маълумотларига кўра, футболчининг ҳаракатлари "Фламенго"га зарар етказган ва ўйин натижасига таъсир қилиши мумкин эди.

Шунингдек, 4 нафар ҳаваскор футболчи, жумладан, Бруно Энрикенинг укаси Вандер Нуньес Пинту Жуниор ҳам жазоланди. Бошқа айбланувчилар жазодан қутулиб қолишди, чунки улар спорт адлия тизимининг бир қисми эмас.

Аввалроқ Энрике жиноий жазо – 18 йилгача қамоқ ва 2 миллион реал (тахминан 362 минг доллар) жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Бруно Энрике 2019 йилдан буён "Фламенго" сафида тўп тепмоқда. У жорий мавсум 40 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика