Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  91 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 42 ёшга тўлди News

Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 42 ёшга тўлди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Евгений Сафонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Евгений Сафонов - 1977 йилнинг 6 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Дарвозабонликни танлаган Женя 19 ёшида «Дўстлик» жамоаси таркибида олий лигада дебют қилган. Икки йил давомида пойтахт вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган Сафонов 1999 йилда Самарқанднинг «Динамо»сига кўчиб ўтди. 2000 йилда эса Россияга йўл олди ва Ярославлнинг «Шинник» клуби билан шартнома имзолади. Евгений олти мавсум давомида ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2000 йилнинг 1 ноябрь куни Россия биринчи дивизионида дебютини нишонлаган. Айнан «Шинник» таркибида ўтказган йиллари унинг фаолиятидаги ёрқин лаҳзалар сифатида тарихга муҳрланди, десак муболаға бўлмайди. 

Сафонов футболчилик фаолияти давомида Россиянинг «Урал», «Рязань», Қозоғистоннинг «Мегаспорт» жамоалари сафида тўп тепди. Фаолиятининг сўнгги қисмида Самарқанднинг «Динамо» шарафини ҳимоя қилди. 1999-2006 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушди. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари ва ходимлари номидан Евгений Сафоновни бугунги таваллуд куни билан муборакбод этамиз. Тез орада Сафонов билан боғланиб, у билан интервью уюштирамиз. Бизни кузатишда давом этинг. 

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика