Latest news

17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:57Ла Лига. «Барселона» ва «Алавес»нинг таркиблари маълум  12 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  13 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  1 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  16 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  4 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  6 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   4 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2

Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун? News

Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун?

Ушбу мақола сайтимизда шу йилнинг 22 июль санасида чоп этилган эди. Уни такроран чоп этишни лозим топдик.

Бугун битта янгилик эшитдик. "Обод"га янги ҳомий топиш масаласи шу бир-икки куни ичида ҳал бўлар экан. Катта эҳтимол билан ҳаммаси яхши бўлади ва "Обод" иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради. Айтайлик, "Обод"га ҳомий топилди, клубда пул бор ва футболчилар ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлашди. Бунинг қандай фойдали томонларини кўрамиз?

Биринчи навбатда олий лига тақвими ўзгармайди. Агар "Обод" қатнашмайдиган бўлса, ҳар турда саккизтамас, еттита ўйин бўлади ва навбати билан "Обод"га қарши ўйнаши керак бўлган биттадан жамоа дам олади. Лекин "Обод" ўз иштирокини давом эттирган тақдирда ҳаммаси яна аввалги ҳолича қолади.  

Мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргралик кетаётган бир пайтда бошқа клублар "Обод"нинг элитада қолишига тўлиқ хоҳиш билдирмоқда. Хуллас ҳамма "Обод"нинг қолишидан манфаатдор. Нима учун? Биринчи сабаб шундаки, "Обод" олий лигада қолгани билан иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўрмади, керакли трансферларни амалга оширмади, қолаверса, энг яхши ҳужумчиси Норхонов клубни тарк этди. 

Шундай келиб чиқиб айтганда, "Обод" барибир аутсайдер клуб бўлиб қолаверади, ҳатто чет элдан мураббий олиб келган тақдирда ҳам. Ҳозирда 15та клуб "Обод"нинг қолишини астойдил кутмоқда, чунки "Обод" бошқаларга тайёр "гўшт" бўлади ва ҳамма бу жамоани ютиб мукофот пули ишлаб юраверади. 

Бошқаларнинг "Обод"га қайғураётгани асл сабаби мана шунда, агар ғалаба учун мукофот пули берилмаганида бу клуб билан ҳеч кимнинг иши бўлмасди. "Обод" биринчи даврада фақат иккита ғалабага эришди. Уч марта дуранг ўйнаб, ўнта ўйинда мағлуб бўлди. Демак, биринчи даврада ўнта клуб "Обод"ни ютиб мукофот пули ишлади. Иккинчи даврада бундай жамоалар сони янада кўпайиши мумкин. 

Лекин иккинчи томондан "Обод" олий лигада қолгани билан футбол ривожига нима беради? Агар бу жамоа бошқаларга астойдил рақобат қилиб ғалабаларга эришса ва турнир жадвалининг қуйи қисмида интригани юзага келтира олса, бундан клуб ҳам, чемпионат ҳам ютади. Мабодо қолгани билан биринчи даврадагидек ютқазиб юраверса, унда клубнинг иштирок этганидан этмагани яхши. Майли, бир пайтлари Жанубий Кореяда бўлгани каби 15та жамоа ўйнасин, битта кам ўйин бўлсин, аммо ҳақиқий ўйинларни кўрайлик. 

Х.Холиқов. 

22 июль 2017 йил

П.С. Ушбу мақола сайтимизда 2017 йилнинг 22 июль санасида чоп этилган эди. Уни такроран чоп этишни лозим топдик.

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика