Latest news

16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  6 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  4 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  5 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  9 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  7 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  52 13:38ФИНАЛгача...  8 12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  9 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  12 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  4 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  23 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  7

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман" News

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон кубоги 3-тури "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг (2:3) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу учрашувга жуда пухта тайёргарлик кўргандик. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаш осон эмаслигини билардик. Бундай ўйинларни катта хоҳиш бўлиши керак. Менимча бугунги ўйинга тузган режамиз иш берди ва 3та гол урдик. Қизил карточкадан сўнг руҳий томонлама сустлашиб қолдик. Четлатишдан кейин намойиш этган ўйинимиз менга ёқмади. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Иккинчи бўлимдан бироз хафа бўлдим. Бундай ўйинларда яхшироқ ўйнашимиз керак. Таъкидлаб ўтиш керакки, "Пахтакор"да ёқотишлар жуда кўп. Улар ёш футболчилар билан ўйнашга мажбур. Бугунги ғалаба билан футболчиларни табрикламайман, сабаби бундай ўйин менга ёқмади.

- Жамоангиз намойиш этаётган ўйиннинг, айнан нимасидан кўнглингиз тўлмаяпти?

- Мен истаётган сифатни кўрсата олмаяпмиз. Бундай ўйин намойиш этиш бизнинг даражамизга тўғри келмайди. Дастлабки 30-дақиқа қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб қўйдик. Кейин эса ўйин тушиб кетди. Бундай ғалабалардан ҳеч қачон рози бўлмайман.

- Бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдингиз. Муҳим учрашувда ёшларга ишониш хавфли эмасми?

- Менинг принципим шу. Футболчининг ёши менга аҳамиятсиз. Ким машғулотларда ўзини яхши кўрсатса ўйнашга имконият бераман. Мен мураббий бўлган жамоаларда ҳар доим шундай бўлади.



Rating: +1   

Comments

   
26 apr 20:37:59
CHELSI.REAL.MUHLISI
RESPEKT SENGA.KEYINGI OʻYINLARDA HAM OMAD SUĞDIYONAGA.ANDIJON MUHLISIDAN
   
26 apr 19:43:42
CHELSI.REAL.MUHLISI
SEN NEGA HAFA SAN.MAKSIM HAFA BOʻLSIN.YUTKAZIP TURIP.SEN AYTKAN GAPTI AYTOMADI KU.SEN 2MARTA YUTIN MAKSIM DI.YANA HAM UNGA ÕHSHAP YUTIP OLIP GARILAMESAN
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика