"Боруссия М"да коронавирусга чалинганлар аниқланди
05 may 2020 22:32
News
"Боруссия М"да коронавирусга чалинганлар аниқланди
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби тизимининг икки вакили коронавирус ишфецияси учун ижобий тест топширган, дея хабар қилди Rheinische Post.
Вирусга чалинганларнинг шахсига аниқлик киритилмади, аммо улардан бири футболчи, бошқаси клуб ходими экани маълум қилинган. Инфекция билан оғриганлар карантинга олинган, қолган футболчилар эса ижтимоий масофани сақлагани ҳолда машғулотларни давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, Бундеслига 25-турдан кейин тўхтатиб қўйилган. Мавсум якунига қадар 9 тур қолган ва чемпионат баҳсларининг 15 майдан тикланиши ҳақида хабар қилинганди.
Breaking News: Германия ҳукумати Бундеслиганинг давом эттирилишига рухсат берди
Link :
Source : Rheinische Post
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments