Breaking News: Германия ҳукумати Бундеслиганинг давом эттирилишига рухсат берди

Alisher
5 май 2020, 16:12
Германия Бундеслигаси 10 кундан сўнг давом эттирилади.

Немис ҳукумати томонидан шундай қарор қабул қилинди. Миллий чемпионат ўйинлари 15 майда давом эттирилиши керак.

Қарор эртага, яъни 6 май куни бўлиб ўтадиган ҳукумат йиғилишида расман эълон қилинади.

Олдинроқ, "Бавария" футболчилари коронавирус учун тест топширгани ва ҳеч кимда COVID-19 аниқланмагани маълум қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Reuters