Latest news

18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  0 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  6 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  6 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда уч очко йўқотди News

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда уч очко йўқотди

"Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" ўйинига оид воқеа ва тафсилотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг!

AFC Bournemouth

Joshua King - 45'

Premier League . Round 11

02/11/2019, 17:30

0
:
1
Finished

Manchester United

Stadium: Vitality Stadium, 10669 spectators

Referee: Chris Kavanagh

45'
90'
35'  Jefferson Lerma
45'  Joshua King
45'  Adam Smith
55'  Steve Cook
62'  Ryan Fraser
86'  Harry Wilson (Lewis Cook)
90'  Callum Wilson
35'  Fred
64'  Victor Nilsson Lindeloef
67'  Ashley Young
68'  Andreas Pereira (Jesse Lingard)
80'  Daniel James (Mason Greenwood)
81'  Aaron Wan-Bissaka (Brandon Williams)

Англия чемпионати

11-тур

БОРНМУТ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 1:0 (1:0, 0:0)

2 ноябрь, 17.30, «Дин Корт»

Гол: Кинг 45, — 1:0.

Борнмут – Рэмсдейл, Аке, Смит, Рико, Кук, Уилсон, Биллинг, Лерма, Фрэйзер, Уилсон (Л.Кук, 86), Кинг.

Захира – Боруц, Францис, Мефам, Келли, Л.Кук, Данжума, Соланке.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Ван-Биссака (Уильямс, 81), Линделёф, Магуайр, Янг, Мактоминей, Фред, Андреас (Лингард, 68), Жеймс (Гринвуд, 80), Рэшфорд, Марсьяль.

Захира – С.Ромеро, Маркос Рохо, Уильямс, Мата, Лингард, Гарнер, Гринвуд.

Огоҳлантиришлар: Лерма (35), Фред (35), С.Кук (55), Фрейзер (62), Линделёф (64), Янг (66), К.Уилсон (90).

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Манчестер Юнайтед" иккита жуда хавфли вазият яратди. Мезбонлар дарвозабони ишончли ўйнамоқда.

86. Ўзгариш. Харри Уилсон ўрнига Луис Кук тушди.

80. Ўзгаришлар. Жэймс ўрнига Гринвуд, Ван-Биссака ўрнига Уильямс туширилди. 

75. ЗАРБААА! Харри Уилсоннинг пастки бурчакка берган аниқ зарбасини Де Хеа қайтариб қолди. Ажойиб сейв билан испаниялик дарвозабонни табриклаймиз!

68. Ўзгариш. Перрейра ўрнини Лингард тўлдирди. 

68. Харри Уилсоннинг жарима зарбаси ноаниқ чиқди. 

66. Эшли Янг сариқ карточка олди. Хавфли стандарт вазият.

64. Линделёф ҳам огоҳлантирилди.

62. Фрейзерга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

55. Стив Кук огоҳлантирилди. Жабрдийда Маркус Рэшфорд.

54. "Борнмут" футболчилари иккинчи бўлимда устунлик қилишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


ТАНАФФУС!

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди!

45. Жошуа Кинг! ГООООООООООЛ! Голни ўзи юзага келтира олди ва жуда чиройли услубда тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу голни кўриш керак! Ҳисоб 1:0. 

44. Биринчи бўлимга хулоса қиладиган бўлсак, МЮ дастлабки дақиқаларда анча фаол ўйнади, "Борнмут" кейинчалик вазиятни тенглаштирди ва охирги дақиқалар анча сокин ўтди.

38. Андреас Перрейра қўполлик ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият вужудга келмоқда. Омадсиз якун.

35. Тортишувлардан кейин Фред ва Лермага сариқ карточка кўрсатилди. 

33. Марьсял жарима майдончасига ёриб кирди ва Лерма уни туртиб юборди. Пенальти йўқ. Аммо, катта жанжал келиб чиқди. Футболчиларнинг ҳаммаси бир жойда тўпланиб олишди. 

30. Ўйин темпи сокинлашди. Тўп назоратида деярли тенглик (49%-51%).

 

26. Фрейзер зарба берди, кучсиз. 

23. Манкунианликларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятли чиқмади. Ҳужум тўхтаб қолди. Мезбонлар бўш зоналарни ёпишга улгуришди ва тўпни олиб қўйишди. 

21. Жэймс жуда кучли зарба йўллади! Бироз ноаниқ, лекин хавфли зарба бўлди!

18. Фреднинг хавфли чиқиши мумкин бўлган зарбаси ҳимоячига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Биринчи бурчак зарбаси. 

16. Де Хеа ишончли ўйнади, қайтган тўпга зарба бермоқчи бўлган Райан Фрейзер бирданига йиқилиб тушди.

14. Фред мезбонлар ҳужумга ўтиб кетмасликлари мақсадида қўполлик эвазига Уилсонни тўхтатиб қолди. 

13. Фрейзер сирпаниб йиқилиб тушди ва майдон ташқарисига жуда ноқулай ҳолда сирпаниб чиқиб кетди. 

11. "Борнмут" аъзолари ҳимоя чизиғида тўпни назорат қилган ҳолда, МЮнинг илк 10 дақиқаликдаги шижоатини синдиришга ҳаракат қилмоқда. 

9. Ёмғир жуда кучли ёғмоқда. Бугунги ўйинда футболчилар 100 фоиз имкониятларини намойиш эта олиши қийин масала.

8. Жэймснинг ўнг қанотдан узатмасини Фред голга айлантира олмади. Тўп унинг оёғига тушгани йўқ. 

7. Андреас Перрейра зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

6. Марьсял томонидан узоқ масофадан зарба йўллади. Кучсиз. Ёмғир ёғмоқда унинг қарорини тушуниш мумкин. Майдоннинг ҳолати мукаммал даражада эмас.

3. Илк хавфли вазиятни МЮ уюуштирди. Ўнг қанотдан Жэймс ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончаси марказига узатма берди. Ушбу ҳолатда Андреас зарба беришга бироз кеч қолди ва тўп ундан ўтиб кетди.

1. Крис Кавенаг учрашувни бошлаб берувчи ҳуштагини чалди. Бошладик!


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! АПЛ 11-туридан жой олган "Борнмут" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашувни кузатиб боришга таклиф қиламиз. 

Айни пайтда иккала жамоанинг ҳисобида ҳам 10 турдан кейин 13 очко мавжуд. Тўплар нисбатига кўра, МЮ еттинчи, "олчалар" эса 9 поғонада бормоқда. 



Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика