Бонуччи "Ювентус"га қайтишдан олдин "Реал"дан таклиф олган экан
19 feb 2019 14:16
News
Бонуччи "Ювентус"га қайтишдан олдин "Реал"дан таклиф олган экан
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи А Сериядаги рақобат ва "Реал"дан бўлган таклиф ҳақида гапирди.
Бонуччи 2010-2017 йил "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг у 40 млн. евро эвазига "Милан"га ўтди. 31 ёшли ҳимоячи 2018 йилнинг ёзида 35 млн. евро эвазига Турин клубига қайтишга муваффақ бўлди.
"Кетма-кет 7та скудетто, ҳозир эса таъқибчи билан 13 очко фарқ? Бу кўрингандек осон эмас. Италия футболи даражаси ўсди. Тўғрисини айтаман: "Ювентус" бошқалардан бироз устун бўлган. "Наполи", "Интер" ва "Милан"га қарўи баҳсларда осон ютамиз деб ўйлардик, аммо ҳозир бундай эмас.
"Реал"дан таклиф олганим ростми? Ҳа, шундай. "Реал"нинг трансфер мақсади бўлиш ёқимли" - дейди Бонуччи.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments