Latest news

19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  0 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  30

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор" News

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор"

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионати финали олдидан рақиб жамоа ҳақида фикрини билдирди.

"Уч йил олдин финалга чиқишимизга ишониб бўлмасди, аммо ортиқча бир йил бизга қўл келди. Ярим ҳимоядаги иқтидорли футболчиларимизнинг кўплиги йўлимизни осонлаштирди. 

Англияда кучли ҳужумчилар бор: қанотда тезкор ва марказда шижоаткор. Кейн – дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Турнир олдидан Англия фаворитлардан бири эканлигини айтгандим.

Англиянинг икки марказий ҳимоячиси – Магуайр ва Стоунз МЮ ва "Сити"да ўйинашлари боис катта тажрибага эга. Уларни чалғитиш учун катта айёрлик керак бўлади.

Чиро ва Белотти хотиржам бўлишлари лозим. Улар гол уришмаса, танқидга учрашади, бироқ улар жамоавий нуқтаи назардан жуда муҳим. Мувафаққиятли зарба йўллашлари учун биз уларни қулай нуқтага олиб чиқишимиз керак. Улар ҳар қандай ҳолатда бор кучларини сарфлашади ва ҳал қилувси ролни ўйнашлари мумкин. 

Кьеллини?  12-куни терма жамоани тарк этамиз, 14-куни эса учрашамиз ва оилаларимиз билан таътилга йўл оламиз. Шундай экан, у билан алоқаларимиз зўр", – деди Бонуччи.

Италия ҳамда Англия ўртасидаги финал эртага 23:59 да старт олади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика