Latest news

20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 20:28Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  37 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  22 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида News

Бобоқулов, Ваҳобов, Умурзоқов "Қизилқум" кўригида

Шу кунларда “Қизилқум” жамоаси аъзолари Тошкентда иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Навоийликлар пойтахтимиздаги “Обод” ва “Ёшлик” стадионларида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпти.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби янги футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Дастлаб Феруз Бобоқулов, Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”), Бобир Маъмиров (Россия)ларнинг “Қизилқум” машғулотларига қўшилганлигини билдиргандик.

Куни кеча эса ярим ҳимоячи Музаффар Умрзоқов навоийликлар билан машғулотларни бошлади. Шунингдек, ўтган мавсумда “Бунёдкор” ёшлари таркибида ўйнаган ҳимоячи Нодир Отажонов ҳам мураббийлар синовидан ўтмоқда.

 9 январь куни навоийликлар “Обод” стадионида назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу баҳсда биринчи лига вакили “Обод” футболчилари “Қизилқум” рақиби бўлди.

Мезбонларга қарши кончилар қуйидаги таркибда майдонга чиқишди: Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Асқаржон Муҳиддинов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Алишер Саноев, Ғайрат Жумаев, Жамшид Шоҳназаров, Алишер Холиқов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Руслан Санаев, Баҳриддин Ваҳобов, Нодир Отажонов, Сарваржон Холматов, Бобир Маъмиров, Нодиржон Шахобиддинов, Феруз Бобоқулов.

 Учрашув деярли тўлиқ навоийликлар ташаббуси остида ўтган бўлса-да, яратилган вазиятларни голга айлантиришда аксарият вазиятларда уларга аниқлик етишмади. Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди.  Тинимсиз ёққан ёмғир остида кечган учрашувнинг 43-дақиқасида  мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида ҳужумчи Алишер Холиқовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам бу вазиятда иккиланмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Бу имкониятдан жабрланувчининг ўзи унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Баҳс якунига қадар майдонда шиддатли ва кескин кураш борган бўлса-да, ўйин охиригача ҳисоб бошқа ўзгармади.

Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 12 январь куни ўтказади. Унда Самарқанд динамочилари “Қизилқум” жамоаси рақиби бўлади. Ўйин соат 13.00 да “Обод” стадионида бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика