БМЛ. Тўртинчи тур
10 sep 2015 17:50
News
Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.
ДИҚҚАТ! Бу сафар ўзгариш қилинади. Саволлар мазкур саҳифада ҳар 5 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:
- Чат қилмаслик.
- Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
- "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
- Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
- Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.
Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.
Ҳар бир саволга 5 дақиқа вақт берилади! Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 2, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.
САВОЛ №1: 18:00 - 18:05 (вақт) - Голландиянинг "Фейеноорд" клубига янги келган барча футболчилар антиқа ишни амалга оширишади. Улар стадионга қай тарзда ташриф буюришади?
ЖАВОБ №1: Янги футболчилар "Фейеноорд"нинг уй стадиони бўлган "Де Куйп"га вертолетда учиб келиб осма зина орқали майдонга тушиб келишади.
САВОЛ №2: 18:05 - 18:10 (вақт): Александр Гейнрих 2003 йил ЦСКА сафида айнан шу рақам остида ўйнаган. Бу қайси рақам?
ЖАВОБ №2: 26
САВОЛ №3: 18:10 - 18:15 (вақт): Швециянинг АИК клуби 1998 йил ўз мамлакатида чемпион бўлган эди. Жамоа ғаройиб натижа қайд этиб чемпионликка эришган. Қандай натижа?
ЖАВОБ №3: АИК чемпионат давомида энг кам гол уриб чемпион бўлганди.
САВОЛ №4: 18:15 - 18:20 (вақт): Италиялик посбон Жанлуижи Буффон ўз ўғлига Томас деб исм қўйган. Буффон қайси футболчи шарафига ўғлига шу исмни танлаган?
ЖАВОБ №4: Жавоб: Камерунлик дарвозабон Томас Нконо шарафига.
САВОЛ №5: 18:20 - 18:25 (вақт): Павел Бугало, Темурхўжа Абдухолиқов, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимов. Бу футболчилар бир вақтнинг ўзида қайси жамоа сафида қайси мусобақада бирга ўйнашган?
ЖАВОБ №5: "Бунёдкор" сафида 2010 йилги МДҲ кубогида.Similar news
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments