Latest news

22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  1 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  4 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  6 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  3 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  43

БМЛ. Бешинчи тур News

БМЛ. Бешинчи тур

Tags :  БМЛ
Янги сайтдаги илк БМЛ кубогининг бешинчи тури бўлиб ўтди.

Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.

ДИҚҚАТ! Бу сафар ўзгариш қилинади. Саволлар мазкур саҳифада ҳар 5 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:

  •   Чат қилмаслик.
  •   Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
  •   "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
  •   Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
  •   Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.



Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.

Ҳар бир саволга 5 дақиқа вақт берилади! Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 2, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.


САВОЛ №1: 17:00 - 17:05 (вақт) -  2003 йил (айнан 2003 йил) Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида Франция терма жамоаси сафида биронта ҳам кал футболчи бўлмаган. Бунга нима сабаб бўлганини аниқ айтиб беринг.
Жавоб №1: Сабаби бу аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати эди.

САВОЛ №2: 17:05 - 17:10 (вақт) -  "Бафана-Бафана" терма жамоасининг ЖЧ-2010даги илк голини қайси футболчи урган?
Жавоб №2: Сифиве Тшабалала. Бафана-Бафана ЖАР терма жамоаси лақаби.

САВОЛ №3: 17:10 - 17:15 (вақт) -  Грециялик Сократис Папастатопулос Коста-Рика терма жамоаси дарвозасига гол уриб Жаҳон чемпионатлари рекордчисига айланди. Папастатопулос айнан қандай рекордни ўрнатди?
Жавоб №3: Инглиз ёзувида Папастатопулос 16 та ҳарфдан иборат. Яъни у Жаҳон чемпионатлари финал босқичида гол урган энг узун фамилиялик футболчига айланган.

САВОЛ №4: 17:15 - 17:20 (вақт) -  ЖЧ-2014да дарвоза устун ва тўсинларини энг кўп 6 марта пойлаган терма жамоа қайси бўлган?
Жавоб №4: Франция

САВОЛ №5: 17:20 - 17:25 (вақт) -  "...Гол урса олсак бахтлимиз, қийин вазиятларда жамоага жуда зарур голни урсак, икки карра бахтлимиз...". Бу Penalty лойиҳасининг қайси меҳмони томонидан айтилган?
Жавоб №5: Игорь Сергеев

Барча қатнашганларга раҳмат. Мусобақа жадвали 24 соат ичида эълон қилинади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика