Latest news

19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  1 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  6 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  13 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15

БМЛ. Тўртинчи тур News

БМЛ. Тўртинчи тур

Tags :  БМЛ
Янги сайтдаги илк БМЛ кубогининг тўртинчи тури бўлиб ўтди.

Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.

ДИҚҚАТ! Бу сафар ўзгариш қилинади. Саволлар мазкур саҳифада ҳар 5 дақиқада бериб борилади.
Қоидалар билан таништириб ўтамиз:

  •   Чат қилмаслик.
  •   Флуд (битта гапни қайта-қайта) қолдирмаслик.
  •   "CA" томонидан жавоб берилганидан сўнг қолдирилган жавоблар инобатга олинмайди.
  •   Ўқувчининг биринчи жавоби қабул қилинади.
  •   Жавоб берган ўқувчи томонидан қолдириладиган кейинги ҳар қандай фикр ўчирилади.



Қонун-қоидага амал қилмаган ўқувчи 24 соатга блок қилинади.

Ҳар бир саволга 5 дақиқа вақт берилади! Саволга биринчи тўғри жавоб берган иштирокчига 2, қолган тўғри жавоб берганларга 1 очкодан берилади.


САВОЛ №1: 18:00 - 18:05 (вақт) - Голландиянинг "Фейеноорд" клубига янги келган барча футболчилар антиқа ишни амалга оширишади. Улар стадионга қай тарзда ташриф буюришади? 

ЖАВОБ №1: Янги футболчилар "Фейеноорд"нинг уй стадиони бўлган "Де Куйп"га вертолетда учиб келиб осма зина орқали майдонга тушиб келишади. 


САВОЛ №2: 18:05 - 18:10 (вақт): Александр Гейнрих 2003 йил ЦСКА сафида айнан шу рақам остида ўйнаган. Бу қайси рақам? 

ЖАВОБ №2: 26


САВОЛ №3: 18:10 - 18:15 (вақт): Швециянинг АИК клуби 1998 йил ўз мамлакатида чемпион бўлган эди. Жамоа ғаройиб натижа қайд этиб чемпионликка эришган. Қандай натижа?

ЖАВОБ №3: АИК чемпионат давомида энг кам гол уриб чемпион бўлганди. 


САВОЛ №4: 18:15 - 18:20 (вақт): Италиялик посбон Жанлуижи Буффон ўз ўғлига Томас деб исм қўйган. Буффон қайси футболчи шарафига ўғлига шу исмни танлаган? 

ЖАВОБ №4: Жавоб: Камерунлик дарвозабон Томас Нконо шарафига.


САВОЛ №5: 18:20 - 18:25 (вақт): Павел Бугало, Темурхўжа Абдухолиқов, Эркин Бойдуллаев, Баҳодир Насимов. Бу футболчилар бир вақтнинг ўзида қайси жамоа сафида қайси мусобақада бирга ўйнашган?

ЖАВОБ №5: "Бунёдкор" сафида 2010 йилги МДҲ кубогида.


Мусобақа жадвали 24 соат ичида эътиборингизга ҳавола этилади.
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика