Latest news

08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  1 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 07:06Про лига. Бугун 7-турга старт берилади  0 06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  31 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  23 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  36 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  53 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди News

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Tags :  BMBBMB CUP
BMB Holding таъсисчиларининг ташаббуси билан ҳаваскорлар ўртасида 2022 йилнинг октябрь ойидан 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар, қариийб 9 ой давомида футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” турнири ўтказилди.

Турнирда 60 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил этилди, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 16 жамоа асосий турнирда иштирок этди. Асосий турнирда жамоалар жами 30тадан ўйин ўтказишди.



16 сентябрь куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида BMB Holding Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ЎФА Биринчи вице-президентининг маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раҳбари Азамат Абдураимов ҳам қатнашишди.





BMB CUP мусобақасининг энг яхшилари:
Энг ҳалол ва жонкуяр хакамлар - Никита Афиногенов ва Умид Пўлатов.

“Fair Play” соврини - MFK “Guliston”.



"Ғалабага бўлган ишонч учун" - “Jizzax Nur”.

Турнир ўтказилиши даврида вафот этган ушбу жамоанинг икки футзалчиси Сиддиқов Шахзод ва Абдулахимов Жасурларнинг оила аъзоларига турнир ташкилотчилари номидан моддий ёрдам сифатида 15 млн сўмдан пул топширилди. Бундан ташқари BMB Holding томонидан йил давомида вафот этган футзалчиларнинг оиласига моддий ёрдам бериб борилади. Содир бўлган фожеали автоаварияда тан-жароҳати олган ушбу жамоа аъзоси ИбрагимовДавлатга моддий ёрдам сифатида 10 млн пул топширилди.



“Турнирнинг энг яхши дарвозабони” - Одил Садриддинов ("Истиқлол").




“Энг яхши ёш ўйинчи” - Абдукаримов Тохир (“Феникс”).




“Турнир тўпурари” - Тошпўлатов Сирожжон (“Педагог”) 42та гол.




“Турнирнинг энг яхши ўйинчиси” Маматов Азиз (“BMB”).




Мусобақада учинчи ўринни "Истиқлол" жамоаси эгаллади ва бронза медаллари билан бирга 50 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди. 2-ўринни эгаллаган “Феникс” жамоасига кумуш медаллар ва 100 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Мусобақа чемпиони бўлган "BMB" жамоасига махсус кубок, олтин медаллар ҳамда 150 миллион сўм пул мукофоти топширилди.






Тантанали тақдирлаш маросимида VIA Marokand гуруҳи ҳамда эстрадамизнинг ёш вакиласи Афруза ўз чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият бағишлашди.






Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика