Latest news

14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  0 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  4 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  17 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4

"Бизни олдинда 11та финал кутмоқда". Зинедин Зидан чемпионат рестартидан аввал фикрлари билан ўртоқлашди News

"Бизни олдинда 11та финал кутмоқда". Зинедин Зидан чемпионат рестартидан аввал фикрлари билан ўртоқлашди

Бугун Испания чемпионати 28-тури доирасида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Эйбар"ни қабул қилади.

"Баъзан мен фикрларимни испан тилида изоҳлашга, тўлиқ тушунтириб беришга қийналаман. Мен учун ҳар бир ўйин муҳим, шу жумладан ўртоқлик ўйинлари ҳам. "Реал"нинг футболкаси – бу мен билган барча нарсадир. Сиз бу клуб сафида, унинг либосида майдонга тушар экансиз мухлислар фақат ғалаба кутишини ёдда сақлашингиз зарур. Бошқа вариант йўқ.

Ла Лига – узоқ давом этадиган мусобақа. У менга жуда ёқади. Агар жамоа Ла Лигада ишончли ўйин кўрсатса, демак унга ЕЧЛда ҳам омад кулиб боқади. Примера – бу энг қийин турнирлардан бири ҳисобланади. Ҳозир биз икки очко ортда қоляпмиз ва бизни олдинда 11та финал кутмоқда. Бор кучимиз билан чемпионат олтин медалларини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Испан футболи у қадар осон эмас, бу ерда каллани ишлатиш зарур. Бизга кучли жамоалар рақиблик қилади ва бу ажойиб. Фақат кучли рақиблар билан ўйинларда сизнинг асл кучингиз кўринади", - деди Зинедин Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан 22:30 бошланадиган учрашувни сайтимиздаги матнли трансляция орқали томоша қилишингиз мумкин. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика