Latest news

17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  0 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  1 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  3 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4

"Бизга Йилдиримлар керак" ёхуд орзудаги футбол ҳақида News

"Бизга Йилдиримлар керак" ёхуд орзудаги футбол ҳақида

Тажрибали футбол мухлислари орасида Азиз Йилдирим ҳақида эшитмаган, ўқимаган, билмагани оз бўлса керак.

Мазкур киши ҳақида биринчи бор 7-8 йил олдин "Эрудит спорт"да ўқиганим ёдимда. Ўшанда Азиз Йилдирим шахсиятига нисбатан салбий фикрлар уйғонганди. Кейинчалик ўрганиш натижасида хулосаларнинг маълум қисми ўзгарди. Ҳозир ҳам Йилдиримнинг "қора" ишлари, ҳибсга олингани-ю оқлангани ҳақидаги маълумотларни бир чеккага отайлик-да, яхши жиҳатлар ҳақида суҳбатлашайлик.

Туркиянинг 9 минг йиллик тарихи бор Диёрбакир шаҳрида туғилган Азиз Йилдирим Истанбулнинг "Фенербаҳче"сига мухлислик қилади. У суюкли жамоасида президентлик мақомини эгаллаган кам сонли бахтлилардан. "Фенербаҳче" тарихида клубни энг кўп бошқарган ҳам у...

Йилдирим шахсиятига ҳурматимни оширган жиҳат шуки, Азизжон ака ўз клуби тақдирига бевосита ёки билвосита тарзда алоқадор бўлиш эҳтимоли бўлган воқеликларга муносабат билдиришни, ўз ҳаққини талаб қилишни "синдириб қўйган". 

Охирги кунларда ўзбек футболига етишмаётган унсурлар ҳақида кўп ўйлаб юборяпмиз шекилли, ярим тунда шунақа фикр келди: "Футболимизга Азиз Йилдиримлар етишмайди".

Хабарингиз бор, айни пайтда келишилган ўйинлар мавзуси муҳокама марказида бўлиб турибди. Бу мавзу кўтарилганда орзу қилгандимки (эътибор қилинг, умид эмас), қайсидир клуб раҳбари чиқиб, 2006 йилда Италия танлаган йўл танланишини, айбдорлар тўлиқ жазоланишини талаб қилади. Хусусий клублар келишилган ўйинлар ташкилотчилари ва иштирокчиларининг барчаси жазоланмас экан, ички мусобақаларга бойкот эълон қилади (1). Журналистлар матбуотни "ёндиради" (2). Мухлислар адолат ўрнатилгунга қадар стадионларни тарк этади (3). Ниҳоят, адолат тикланади (4)...

Шу каби ўйлар уйқу бермаётган пайтда одатда бошқалар менга айтадиган гап хаёлимни бузди: "Тушун, ука. Бу ер - Ўзбекистон". Кейин орзудаги футбол борасидаги фикрлар ўрнини ўзимизнинг футбол ҳақидаги ҳақиқатлар эгаллади:

1. Йўқ, ҳеч қайси клуб раҳбари чиқмади, жамоаларнинг ҳеч бири бойкот ҳақида ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Бу жуда қўрқинчли аломат. Шубҳа қилишга мойилроқ одам бўлса, "Ўзбекистонда бунақа талаб билан чиқа оладиган даражадаги тоза клуб қолмабди-да" деб ўйлаб қўйиши мумкин. Чунки нормал ҳолатда аксинча бўлиши керак. Масалан, 2006 йилги "кальчополи"ни эсласак, ҳаммаси "Интер" раҳбари Массимо Моратти бир неча бор адолат талаб қилиб чиққанидан кейин бошланганига гувоҳ бўламиз.

2. Йўқ, бу мавзу матбуотда катта "резонанс" уйғотмади. Нима ҳам деймиз, иқтидорлилар иқтидорга кетаверар экан, журналистиканинг аҳволи бошқача бўлиши мумкин эмас.

3. Йўқ, мухлислар стадиондан бутунлай кетиб қолишмади. Аломатлар ичида ягона ёқимлиси ҳам шу. Футбол қайси даражада бўлса-да, ҳар доим ўз ишқибозини топади.

4. Адолат?..

Шу жойида ўринли савол туғилади: адолат кимга керак ўзи? Ўзбек клубларига эмас. Ўзбек журналистларига эмас. Ўзбек мухлисларига эмас. Адолат ўз ҳаққи учун курашишдан қўрқмайдиган Азиз Йилдирим кабиларга керак. Бизга эса Йилдиримлар керак, дейман-у ухлашга ҳаракат қиламан (Адолатни ёлғизлатиб қўймаслик учун). Хайрли тун, яхшилар!

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика