Latest news

07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  0 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  18 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20

Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди News

Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

Ўткир Юсупов 1991 йил 4 январда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. 5 ёшида оиласи Тошкентга кўчиб келган. 2017 йилга келибгина Ўзбекистон фуқаролигини олишга муваффақ бўлган.

Унинг биринчи устози Отабек Набиев ҳисобланади.


Унинг дастлабки жамоаси "Пахтакор" ҳисобланади, у "шерлар"нинг ёшлар жамоасида иккинчи лигада тўп тепган.


Ўткир Юсупов Биринчи лигада "Шайхонтохур", "Дўрмон-Спорт" каби клубларда фаолият олиб борган.


Хорижлик дарвозабонлардан Оливер Кан, Эдвин ван дер Сар, Петр Чех, Икер Касильяс ва Жанлуижи Буффон ўйинларига иштиёқи баланд.

2016 йил Ўзбекистон чемпионатида иккита пенальтини қайтарган ҳолда бу кўрсаткич бўйича энг яхшилар қаторига кирган.

Ўткир Юсуповнинг "Насаф"ни тарк этишига легионерлар лимити сабаб бўлган.

Ўткир Юсуповга Ўзбекистон юқори лигасидаги илк голни Игорь Таран пенальтидан урган.

Ўткир Юсупов Эрон чемпионатида Александр Лобановдан сўнг тўп тепган иккинчи ўзбекистонлик дарвозабон ҳисобланади. Қизиғи, иккала дарвозабон ҳам таваллуд айёмини 4 январда нишонлайди.

Ўткир Юсупов 2018 йилги Суперлигада барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи бўлган.


Ўткир Юсупов Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра Ўзбекистонда 2019 ва 2022 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.


Ўткир Юсупов қаторасига уч мавсум "Навбаҳор" таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди.

Ўткир Юсупов ҳаётда жиддий инсон бўлишига қарамай, футбол оламида жанжаллари билан ёдда қолган. "Қўқон-1912" жамоаси сафида "Локомотив" легионери Нивалдо, "Навбаҳор" таркибида эса "Пахтакор" фан клуби етакчиси билан келишмовчиликка борган.

Coca Cola Суперлигасининг 2022 йил рамзий жамоасига киритилган.


"Фулад" Ўткир Юсуповни жамоага олиб келиш учун "Навбаҳор"га 300 минг доллар тўлаган.


Эрондаги илк мавсумида мамлакат чемпионатининг дастлабки 2 та турида фақатгина Юсупов ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.


"Фулад" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Эронга қарши ўйин олдидан терма жамоанинг муҳим йиғинларидан бирига қўшилиш учун Тошкентга Анқара шаҳридан учиб келди. Анқарага эса Эрон чегараси орқали 2400 километр масофани машинада босиб етиб борди. Бунга сабаб авиақатновларнинг йўқлиги бўлди.

Форсларга қарши ЖЧ саралаш ўйинидан сўнг уни ажойиб ўйини учун эътироф этган Эронннинг "Фулад" клуби матбуот котиби ишдан бўшатилган.

2024 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчи бўлишга даъвогарлар қаторидан ўрин эгаллади.

Ўткир Юсупов жаҳон чемпионати саралаши доирасида КХДРга қарши ҳар иккала ўйиндан пенальтини қайтариб, жамоасига муҳим ғалабалар тақдим этишга улкан ҳисса қўшган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика