Latest news

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Биринчи лиганинг 5 та жамоасида умумий иш фаолияти ўрганилди News

Биринчи лиганинг 5 та жамоасида умумий иш фаолияти ўрганилди

23 сентябрь куни Лига ўз Устави асосида Биринчи лига қатнашчиларининг молиявий-хўжалик фаолиятини ўрганиши юзасидан ахборот тақдим этилганди.

Шу асосда жамоалар «Биринчи лига регламенти»нинг 6-бобида қайд этилган Биринчилик кубогига қўйилиши кўзда тутилган. Бироқ регламентнинг 5-боби асосида ўтказилган мусобақа якунига этгунига қадар Янгийўл ҳамда Нурафшон жамоалари қатнашчилар сафидан чиқишга улгурди. Шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда юритмаётган Биринчи лига жамоалари мавжуд экани юзасидан Лигада маълумотлар тўпланган. 

Шундан келиб чиқиб, тақвим бўйича 7-8 октябрь кунлари старт олиши лозим бўлган Биринчилик кубоги мусобақасининг санаси, мусобақа иштирокчилари таркиби ва ўз-ўзидан унинг форматида ўзгаришлар бўлиши катта эҳтимол. Лига Биринчи лиганинг барча жамоаларини мониторингдан ўтказгач, унинг хулосаларини ЎФА билан муҳокама қилади ҳамда бу борада якуний қарорга келади. Шу асосда ўзгаришлар юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади. 

Лига мутахассислари ҳозирга қадар Янгиер, Жиззах, Зомин, Шаҳрихончи, Цементчи, Қумқўрғон-1977 каби жамоалар фаолияти билан танишиб чиқди. Эндиликда Тошкент, Нукус ҳамда Ангрен жамоаларида ўрганиш ишлари амалга оширилади ҳамда якуний хулосалар ЎФА билан муҳокама қилинади. Батафсил маълумот алоҳида эълон қилинади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика