Latest news

12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  0 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  1 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  6 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1

Биринчи лигада нима гаплар? News

Биринчи лигада нима гаплар?

Жорий мавсумни Биринчи лигада 16та иштирок бошлаган, кейинчалик икки клуб молиявий томонлама муаммолар сабабли мусобақадаги иштирокини якунлаганди.

Кимлар мусобақа билан хайрлашди?

Йил бошида кутилмаганда “Нефтгазмонтаж” ва “Лочин” клублари молиявий томонлама қийинчиликка дуч келди. Натижада, иккиси ҳам мусобақадаги юришини якунлай олмади ва иштирокчилар орасидан чиқарилди. Натижада, 14та жамоа мусобақани давом эттиришига тўғри келмоқда. Сир эмаски, ҳар йили биринчи лигада камида бир ёки икки клуб молиявий қийинчилик фонида лигадаги иштирокини давом эттира олмаяпти. Бу эса ҳар йили давом этмоқда.

Про лига учун кураш авжига чиқди
Диққат қилинг, бу йилги биринчи лига ўйинлари анча ўсди. Тўғри, муаммолар кузатилмоқда. Лекин Про лига учун курашаётган жамоалар сони бирмунча ошган. Дейлик, ҳозирда “Навбаҳор-ФАРМ”, “Шаҳрихончи”, “Арал”, “Андижон II” ва “Пахтакор-79” жиддий мақсадларни қўйган. Ўтган йилда “Зомин” ва “Ғиждувон” Про лигага курашган эди. Бу йил эса улар сони ортди. Айниқса, водий клублари анча фаол эканлиги кўзга ташланмоқда. “Шаҳрихончи” яхши ҳомий топган кўринади, давралар оралиғида таркибни кучайтирди. Мўйдин Мамазулунов, Элдор Эргашев ва Жамшид Қобулов сингари футболчилар таклиф этилди. “Арал” эса Неъматтило Қутибоев қўл остида жуда яхши жамоа шакллантирмоқда. Асосан маҳаллий ёшлар ҳисобига барпо қилинган жамоа натижалари яхши. Молиявий томонлама ҳам анча ижобий томони бор. Жамоанинг асосий мақсади – Про лигага қайтиш. “Андижон II” эса кубок баҳсларида “Олимпик”ни таслим қилиб, катта шов-шув кўтарганди. Жамоа ҳам ёшлардан иборат эканини ҳисобга олсак, Про лигага йўлланма олиш, таркибдаги футболчиларнинг ўсишига хизмат қилиши табиий.

Энди пешқадам “Навбаҳор-ФАРМ” ҳақида гаплашсак. Ўтмишнинг моҳир футболчиси бўлган Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган ушбу жамоа чиндан ҳам яхши ўйинчиларни жамлай олган. Ҳар ҳолда улар турдан-турга яхши натижалар қайд этиб боряпти. Мақсадлар жиддий экани кўзга ташланмоқда.

Турнир жадвалига қарасак, наманганликлар 39 очко билан пешқадам бўлиб турибди. “Шаҳрихончи”, “Пахтакор-79” ва “Арал” ҳисобида 35тадан очко мавжуд. “Андижон II” эса 34 очко жамғарган ҳолда, юқорида турган жамоаларни таъқиб қилиб келмоқда. Кўриниб турибдики, Про лига учун кураш сўнгги турга қадар давом этади. Ҳар ҳолда биринчи лигада ҳам бирорта ўйин ўткинчи ўтмаяпти.

Қолган жамоаларда ҳолат қандай?
Биринчи лига ўйинлари Суперлиганинг фарм жамоалари учун яхши амалиёт дейиш мумкин. “Қизилқум-ФАРМ”, “Насаф-ФАРМ” ва “Бундёкор-ФАРМ” ўз тарбияланувчиларини мусобақадаги ўйинлари билан тоблантирмоқда. “Юниред” клуби эса хорижлик ҳомийга эга ва асосан ёшлар билан ўйнамоқда. Маълум бўлишича, клуб келаси йилдан ўз олдига юқорироқ вазифалар қўйишни режалаштирган. Молиявий муаммолари борлигига қарамай, ўз иштирокини давом эттираётган “Дўстлик-Олтиариқ” ва “Дўстлик-Тошкент” клублари натижалари ёмон эмас. “Қумқўрғон-1977”дан юқори натижалар кутилган эди. Бироқ жамоа ўзига ўхшамаяпти. Вали Келдиев бош мураббий сифатида таклиф қилинганига қарамай, жамоа 12-ўринни эгаллаб турибди. “Чиғатой” ва “Локомотив-БФК” эса ёшлардан иборатлиги боис, уларга натижадан кўра, ўйин амалиёти муҳимроқ. Хуллас, Биринчи лига – 2022 бирмунча ўсган ва унда қайд этилаётган натижалар ҳам ўз тасдиғини топмоқда.
Кейинги тур учрашувлари

1 октябрь
16:00. “Шаҳрихончи” – “Дўстлик-Тошкент”
16:00. “Юниред” – “Андижон II”
16:00. “Дўстлик-Олтиариқ” – “Пахтакор-79”
2 октябрь
16:00. “Қумқўрғон-1977” – “Насаф-ФАРМ”
16:00. “Қизилқум-ФАРМ” – “Бунёдкор-ФАРМ”
17:00. “Чиғатой” - “Локомотив-БФК”
17:00. “Навбаҳор-ФАРМ” – “Арал”




Самандарбек тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика