Latest news

22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  8 21:10Родриго учун мавсум якунланди  9 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  13 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0

Суперлига. "Бунёдкор" Наримонжон Аҳмаджоновнинг супер голи эвазига ОКМКни мағлуб этди News

Суперлига. "Бунёдкор" Наримонжон Аҳмаджоновнинг супер голи эвазига ОКМКни мағлуб этди

Суперлига 1-тур доирасидаги ОКМК — "Бунёдкор" ўйини якунланди.

ОКМК – "Бунёдкор" 0:1

Голлар: 63 - Нажмиддин Нормуродов

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Заҳира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Шерзод Аъзамов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Гиорги Папава (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Азиз Холмуродов ( 21.Ҳазратжон Турсунқулов, 90'), 17.Нодирбек Абдураззоқов (16.Наоаки Сенага, 86'), 18.Риан Исламов (4.Миржамол Қосимов, 76'), 22.Саидафзалхон Аҳроров, 27.Урош Кожиж (11.Али Абдураҳмонов, 76'), 28.Арихиро Сентоку (10.Асадбек Собиржонов, 76'), 44.Аброр Каримов

Захира: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шахзод Таиров, 13.Элдорбек Бегимов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 4.Нажмиддин Нормуродов (с) (28.Самандаржон Мавлонқулов, 68'), 8.Дмитрий Плетнев (21.Носиржон Абдусаломов, 80'), 9.Матия Кривокарич (11.Сардор Абдунабиев, 88'), 10.Амир Тўрақулов (3.Сардор Раҳмонов, 46'), 15.Марко Бугарин, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 23.Асадбек Раҳимжонов, 25.Итсуки Урата, 66.Азизбек Тўлқунбеков, 77.Билолхон Тошмирзаев (17.Музаффар Олимжонов, 80')

Захира: 16.Федерико Ботти, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 47.Садриддин Ҳасанов, 88.Миркамол Аннаматов

Огоҳлантиришлар: 3 - Марко Бугарин, 5 - Урош Кожиж, 22 - Амир Тўрақулов, 45 - Дмитрий Плетнев, 53 - Нажмиддин Нормуродов, 72 - Авазбек Ўлмасалиев, 90+5 - Али Абдураҳмонов


90+5. Ўйин якунланди, "Бунёдкор" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди!

90+3. ОКМК қамал қилиб олган. Бироқ "қалдирғочлар" ҳимояси яхши ҳаракат қилмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Олмалиқлар сўнгги дақиқаларни майдоннинг рақиб жойлашган қисмида ўтказмоқда. Бироқ ҳозирча хавфли ҳужум кўрмадик.

83. Абдураззоқов яна бир зарба берди. Бу зарбаси эса жуда-жуда аниқ бўлди.

80. Сўнгги 10 дақиқалик бошланди. Жамоалар захирадан янги кучларни ўйинга "ташлади". Буёғи янада қизиши аниқ.

72. Яна узоқдан зарба "қалдирғочлар"дан. Бу сафар ноаниқ бўлди.

70. ОКМК ҳозиргача бирорта ҳам ўзгариш қилмади. Қизиқ.

66. Абдураззоқовнинг зарбаси рекошетга сабаб дарвозага бормади.

65. ОКМК энди реакция қиладими? Кузатамиз. 

Бурчакдан узатилган тўпни Илёсов қайтариб юборди, тўп Наримонга келиб тушди, унинг чамаси 30-35 метрлардан тепган тўпи дарвозанинг "тўққизлиги"дан жой олди!




63. ГОЛ! Наримонжон Аҳмаджонов шубҳасиз турнинг энг чиройли голини урди!

60. Аҳмадалиев жуда қулай тарзда шеригига тўпни узатганди, аммо тепилган тўп аниқ бўлмади.

58. Холмуродов рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди, бош ҳакам ВАРга мурожаат қилди. Ушбу вазиятда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмагани қайд этилди.

55. Гиорги Папаванинг жарима зарбасидан тепган тўпи анчагина ноаниқ бўлди. Яқин масофадан, қулай нуқта эди...

53. "Бунёдкор" дарвозаси олдида палапартишлик юзага келди. Холмуродов сал қолса ҳисобни очиши мумкин эди...

52. Аҳмадалиевдан хавфли зарба! Абдужалилов эса қайтариб юборди тўпни.

50. ОКМКдан яхши ҳужум. Якуний зарба жарима майдончаси ичида берилмади, натижада тўп Абдураззоқовга етиб келди, Нодирбекнинг тепган тўпи ноаниқ кетди.

48. ОКМК футболчилари хатоликларга йўл қўймоқда. Бунинг оқибатида "Бунёдкор" ҳужум уюштириши мумкин эди, бироқ улар ҳам буни қила олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. Бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45.Хавфли зарба! Арихиро Сентокунинг тепган тўпи дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди...

44. Билолхон Тошмирзаевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи анчагина ноаниқ бўлди.

39. Бугунги баҳсга кўплаб таниқли шахслар етиб келибди, Жумладан, Вадим Абрамов, Лутфулло Тўраев, Санжар Турсунов. Аммо учрашувни қизиқарли ўтмоқда дейиш қийин.

35. Холмуродов жарима майдончаси ичида тўпни олдирди аввалига, сўнг хатосини тўғрилади. Сал қолса "қалдирғочлар" хавфли вазият яратиши мумкин эди.

31. Абдураззоқовнинг жарима зарбасидан узатган тўпини дарвоза томон йўллайдиган футболчи топилмади.

21. ОКМКдан яхши вазият. Холмуродовнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди, сўнг Ариҳиро дарвозага зар берди, Абдумавлон ушлаб олди.

20. Кривокаричнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Кучли ва хавфли чиқди зарба.

15. Пойтахтликлардан ҳужум энди. Тошмирзаевнинг дарвоза ён томонидан берган зарбаси аниқ бўлмади.

14. Нодирбек Абдураззоқов зўр имкониятни қўлдан бой берди... Узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, зарба секин ва ноаниқ бўлди.

7. Ўйинни Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро стадиондан кузатмоқда.

5. Учрашувнинг дастлабки 5 дақиқасидаёқ икки жамоанинг бир нафар аъзолари сариқ карточка олди. Жанговар ўйин бўлади, шекилли...

4. Дастлабки хавфли вазият ОКМКдан! Ҳаволатиб узатилган тўпни футболчи бош билан дарвозага йўллади, Абдужалилов ишончли ҳаракат қилиб тўпни қайтарди!

1. Ўйин бошланди!


Ўйиндан аввал стадион узра Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 1-тур доирасидаги ОКМК — "Бунёдкор" ўйинининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!

Rating: +2   

Comments

   
01 mar 21:07:21
????????UZB????????
Pazõr OKMK.Õyin umuman slabiy.Na taktika bor,na hujum bor,bir birini tushinmay nima qilishini bilmay lõkillab yugirib yurishibdi hammasi.Xullas õiyin 0.
   
01 mar 20:11:47
A.S.А
Хомийсиз бунедкор 5 еки 6 та легионерни кайси пулга олди экан. Яна академияси бор жамоа булса, узидан чикмаса нормально уйинчи... ундан кура тугатиб или пахтакорга кушиб юбориш яхшидир бу жамоани.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика