Latest news

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:0 (матнли трансляция)  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  14 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Биринчи лига. “Зомин” жамоасининг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етди. News

Биринчи лига. “Зомин” жамоасининг Тошкентдаги йиғини ниҳоясига етди.

Хабарингиз бор, биринчи лига вакили бўлган Зоминнинг “Зомин” жамоаси Тошкент шаҳрида иккинчи йиғинини ўтказиётган эди.

Йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди. Жамоа бу йилги мавсумда тайёргарликни жорий йилнинг февраль ойидан буён узлуксиз равишда олиб бораётган эди. Жамоамиз Тошкентда икки бор йиғин ўтказиб, шундан биринчиси асосан жамоага тажрибали ўйинчиларни саралаш мақсадида ташкил этилган бўлса, иккинчи йиғин “Zomin-Agrofresh” МЧЖ ҳомийлигида ташкил қилиниб, асосан жамоани мавсумга тайёрлаш ва бир қатор клублар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказиш мақсад қилинган эди. 

Жамоа ўртоқлик ўйинларида “Бунёдкор-2” (3:1), “Хоразм”(2:0), “НБУ-Осиё” (2:1) ва “Локомотив-БФК” (4:2) клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб барча баҳсларда ғалаба қозонди. Энди клубимиз 24 март куни Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувни Зомин марказий ўйингоҳида Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказади.


Жамоанинг ҳозирга кунгача умумий таркиби билан танишинг:

Дарвозабон: Садиев Отабек

Ҳимоячилар: Набиев Убайдулло, Мусурмонов Шоҳруҳ, Икромов Дилмурод, Садирдинов Шухрат, Каримов Элдор, Саидов Жалолиддин, Муртозоев Бакир.

Ярим ҳамоячилар: Ураков Бобур, Келдибеков Султонбек, Боев Константин, Атабеков Жўшқин, Турсунов Бегзод, Камолов Дурбек.

Ҳужумчилар: Тошматов Достон, Файзуллаев Лутфулло, Абдукаҳҳоров Лазизбек, Абдуллаев Соҳиб.

“Зомин” матбуот хизмати Акмал Рахматуллаев.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика