Latest news

17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси: Шаҳбоз Жумабоев! News

Биринчи лига. Мавсумнинг энг яхши ярим ҳимоячиси: Шаҳбоз Жумабоев!

Поёнига етган биринчи лига ўйинларини мавсум мобайнида сайтимиз орқали ҳар бир турини онлайн тарзда ёритиб боришга уриндик.
Буни қанчалик амалладик, муносиб баҳони ўқувчилар беришади. Лекин ҳар бир клуб расмийларидан бунинг учун алоҳида миннатдорчилик эшитиб келдик.

Ортда қолган мавсум-2014да биринчи лига учрашувларини сайтимизда ёритиб борилишида асосий ишни бажарган  4 нафар ходимимиз турли номинациялар бўйича энг яхшиларни аниқлади.

Хусусан мавсумнинг “Энг яхши ярим ҳимоячиси” Шаҳбоз Жумабоев бўлди. Андижонлик 22 ёшли футболчи бу йил “УзДонгЖу”нинг асосий фигураларидан бири бўлди. Марказий ярим ҳимоячи техник жиҳатдан юқори савиядаги ўйинчи эканлигини намойиш этди. Асосан индивидуал тайёргарлиги эвазига рақибларини Жумабоев ўзини кўрсатишга эришди. Шу билан бирга у жамоадошларини ортидан эргаштира олди.

Азиз Тўхтабоевнинг ҳам “Қўқон-1912”да ўрни катта. Бу йил лекин Тўхтабоев бутун мавсум мобайнида тўлиқ ўйнади дея олмаймиз. Бош мураббий Рустам Абдуллаев баъзида Азизни захирада қолдирди.

Ўз вақтида олий лигада чапақай футболчилар орасида етакчи бўлган Леонид Кошелев бу йил фаолиятини биринчи лигада ўтказди. “Банкирлар” сафида ҳам Кошелев асосий фигуралардан бири бўлди дейиш мумкин. Ажаб эмас Лоенид келаси йил яна элитага қайтар.
   
Энг яхши ярим ҳимоячи:
Шаҳбоз Жумабоев (“УзДонгЖу”) - 19
Азиз Тўхтабоев (“Қўқон-1912”) - 14
Леонид Кошелев (“НБУ-Осиё”) - 11
Солижон Хайруллаев (“Ғаллакор-Автомобилчи”) - 9
Санжар Тўрақулов (“Обод”) - 6
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика