Latest news

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  0 15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  19 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  13 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Ёзёвон-Лочинлари” ҳақида News

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Ёзёвон-Лочинлари” ҳақида

Лигада бу йил дебют мавсумини ўтказган бўлишига қарамай “Ёзёвон-Лочинлари” ёмон таассурот қолдиргани йўқ.

Очиғини айтганда, клубнинг барқарор тарзда шаклланишида собиқ мураббий Абдусамад Дўрмоновнинг хизмати катта бўлди. Буни клубдагилар ҳам инкор эта олмаса керак. Айнан Дўрмонов жамоани иккинчи лигадан бошлаб тайёрлади ва биринчи лигага чиқилгач ҳам асосий эътиборни маҳаллий йигитларга қаратди. Натижада бунгача хатто биринчи лигада ҳам ўйнамаган футболчилар бу йил илк мавсумини ўтказишга эришди.

Ёзёвонликлар иккинчи даврада бош мураббийни ўзгартирди. Масъулиятли вазифа 23 ёшли Исломбек Исмоиловга ишониб топширилди. “Нефтчи” мураббийи Мурод Исмоиловнинг тўнғич ўғли бўлган Исломбек ҳам бунгача Дўрмонов қилган ишни ижобий давом эттира олди. Кўпчилик ўшанда бошқарув постида ўзгариш юз бергач, жамоанинг натижалари ортга қараб кетишини таҳмин қилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо мураббийлик соҳасида дастлабки қадамларини ташлаётган Исломбек “Ёзёвон-Лочинлари”ни кучайтирса кучайтирдики асло кучсизлантирмади. Тўғри, натижага биргина мураббий эришмади. Бунда энг аввало футболчиларнинг ҳисса катта эканлиги турган гап. Уларнинг айримларига биринчи лиганинг етакчи клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳам бежиз эмасдир.


Бу жамоа биринчи мавсумида моддий жиҳатдан жуда қийналди. Хатто сафар ўйинларига бир неча бор клуб маъмури Аҳмад аканинг ўзи 11 нафар футболчи билан бориб келиб юрганини эшитдик. Бироқ шундай бўлсада, ёзёвонлик футболчилар узоқ йўл босиб бориб, “Орол”ни меҳмонда ютиб келди. Гарчи ойлик маошлар вақтида берилмасдан қарздорликлар кўндаланг турган бўлишига қарамай, футболчилар фидоийлик ва жонбозлик кўрсата олгани таҳсинга лойиқдир.
Дебют мавсумдан кейин ўзига яраша хулоса чиқариб олган “Ёзёвон-Лочинлари” келаси йилга астойдил тайёргарлик кўрмоқчи.  
 
Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

14

Умумий голлар

32

Уйда

20 (62,5%)

Сафарда

12 (37,5%)

Ўтказиб юборилган голлар

29

Уйда

12 (41,38%)

Сафарда

17 (58,62%)

Урилган ўртача голлар

2,29

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

2,07

Уйдаги очколар

14/21 (66,67 %)

Сафардаги очколар

11/21 (52,38 %)

Энг йирик ғалаба

6:0 – “Насаф-2

Энг йирик мағлубият

0:9 – “Обод”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

2 (14,29%)

Голсиз ўйинлар

3 (21,43%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

2

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/1

Огоҳлантириш (ўртача)

25 (1,79)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК

4 (0,29) - 2/2

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

17139/1224

Ёзёвонликлар иккинчи босқич ўйинларида жами 32та тўп киритди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 2тадан гол демакдир. Клуб сафида иккинчи босқичда энг кўп гол урган футболчи Бекзод Махпралиев бўлди. Эътиборлиси ушбу ҳужумчи бутун мавсум давомида 16та гол уриб “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг тўпурарига айланди.
Жамоа ўз дарвозасидан 29та тўп ўтказиб юборганини ҳам айтиш жоиз.

Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол

Пен.

Бекзод Махпралиев

7

(2)

Зоҳид Исмоилов

5

Шариф Мирзаев

5

Умид Ҳошимов

4

Хайрулло Қодиров

3

Бобур Расулов

2

Даврон Холматов

2

Шаҳбоз Абдураҳмонов

2

Аброр Исмоилов

1

Ҳабибулло Буватоев

1

Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика