Latest news

15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  0 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  6 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  8 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   4

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кам гол урган “Орол” News

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Энг кам гол урган “Орол”

Tags :  Орол
Нукусликлар жорий мавсумни бир амаллаб ҳар холда ижобий якунлаб олди дейиш мумкин.

Молиявий муаммолар қалашиб ётган бўлишига қарамай, маҳаллий футболчилар фидоийлик кўрсатиб, жамоа шанини муносиб ҳимоя қилди. Сафар учрашувлари ҳаминқадар амалга оширилсада, меҳмонда бир маротаба бўлсада зафар қуча олди. Шунингдек “Орол” жамоаси Ёзёвондаги баҳсга моддий қийинчилик туфайли бора олмай мухлисларини ажаблантирди.

Бош мураббий Неъматулла Қутибоев имкониятдан келиб чиқиб, маҳаллий йигитлардан курашчан жамоа тузишга интилди. Футболчиларнинг кўпчилигини бошқа қўшимча иши бўлгани боис “Орол” клубидан бериладиган пулга қараб қолган эмас. Ҳар холда буни ўйинчиларнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда айтишганди. Бу борада нукуслик футболчиларга қойил қолмасдан илож йўқ.

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

14

Умумий голлар

14

Уйда

8 (57,14%)

Сафарда

6 (42,86%)

Ўтказиб юборилган голлар

27

Уйда

10 (37,04%)

Сафарда

17 (62,96%)

Урилган ўртача голлар

1

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,93

Уйдаги очколар

7/21 (33,33 %)

Сафардаги очколар

5/21 (23,81 %)

Энг йирик ғалаба

3:2 – “Хотира-79

Энг йирик мағлубият

1:6 – “Цементчи”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

3 (21,43%)

Голсиз ўйинлар

5 (35,71%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

32 (2,29)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК

3 (0,21) - 2/1

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

10460/747

 

Нукусликлар иккинчи босқичда бошқаларга нисбатан энг кам гол урган жамоа бўлди, 17та. Ҳар бир учрашувга ўртача 1тадан тўп демакдир. Ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган голлар сони эса 30тани ташкил этди. Ҳар бир учрашувга ўртача 2тадан гол деганидир.

“Орол”нинг иккинчи босқичдаги тўпурарлари Жавлон Пиримбетов билан Темур Турдиев бўлди. Мавсумдаги тўпурари эса Наврўзбек Ҳаипов бўлди. У биринчи босқичнинг ўзида 5та гол урган. Бу эса “Орол”даги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Айтишларича Ҳаипов ёзда харбий хизматга сафарбар этилган. Шу боис мухлислар иккинчи босқичда унинг ўйинларидан баҳраманд бўлмади.

Ким қанча гол урди?


Футболчи

Гол        

Пен.    

Жавлон Пиримбетов    

3


Темур Турдиев

3


Мурот Абдумуротов

2


Айбек Рўзимов

1


Дамир Низанов

1


Жонибек Гаипов

1


Марат Ауезниёзов

1


Нурлибек Таласбоев

1


Улуғбек Қутибоев

1


 

Исломбек Рустамбеков

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика