Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  31 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Биринчи лига. "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунланмоқда News

Биринчи лига. "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунланмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Андижон» жамоамиз мавсумлар оралиғидаги сўнгги йиғинини Тошкентда олиб бормоқда.

Пойтахтдаги йиғин чоғида футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланиб, бир қатор синов-назорат ўйинларида ҳам майдонга тушмоқда. Хусусан Қозоғистоннинг "Каспий" ва Бухоронинг "Нурафшон" жамоаси билан бўлган учрашувда нурсиз (0:0) дуранг қайд этилди. 

Тошкентнинг "Ўрикзор" клуби эса 3:1 ҳисобида таслим этилди. Кеча "бургутлар" навбатдаги ўртоқлик ўйинини "Хоразм" жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда аввалига урганчликлар стандарт вазиятдан ҳисобни очган бўлса, андижонликлардан Фарруҳ Шотурсунов билан Шаҳбоз Жумабоев рақиб дарвозасини биттадан ишғол қилди ва жамоамиз иродали ғалабани қўлга киритди. 

Таркибга марказий ҳимоячи Тимур Кагиров келиб қўшилганини маълум қиламиз. Мухлислар яхши билишса керак, тажрибали футболчи илгари ҳам "Андижон" (2005 ва 2008 йиллар) сафида ўйнаганди. 

Эртага жамоамиз "Бунёдкор" ёшларига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Шундан сўнг "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунига етади.


"Андижон" матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика