Latest news

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  2 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Биринчи лига. 9-тур олдидан тахминингиз қандай? News

Биринчи лига. 9-тур олдидан тахминингиз қандай?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, иккинчи давра ўйинларига старт берилади.
Тақвимга кўра 6та бугун бўлиб ўтса, қолган икки ўйин жума куни ўтказилади.

Хўш, бўлажак баҳслар олдидан кимнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

16:00. “Истиқлол” – “Орол”. 40х60.
Ёдингизда бўлса, бу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳси ўтказилмади. Яъни “Орол”га техник ғалаба ёзилганди. Бугун эрталаб нукусликлар устози Неъматулла Қутибоев билан суҳбатлашганимда, жамоаси Тошкентда эканлигини ва фақат ғалаба учун майдонга чиқишларини айтиб ўтди. Мазкур учрашувдашахсан менга  кўпроқ меҳмонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқорироқ кўринмоқда. Дарҳақиқат, бу йил “Орол”нинг ўйинида ўсиш кўзга ташланганига гувоҳ бўляпман.
   
16:00. “Пахтакор-2” – “Хоразм” 60х40.
Бугун катта эхтимол билан майдон эгалари ғалаба қозонади. “Пахтакор-2” бош мураббийлигига Нўъмон Ҳасанов келгач, негадир жамоанинг ишлари унчалик юришмай қолгандек. Эхтимол омадсизликка бугунги ўйина чек қўйилар. Урганчликлар ҳам сафардан қуруқ қўл билан қайтмасликка уриниши аниқ. Жамоаларнинг дастлабки тўқнашувида “Хоразм” 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

16:00. “УзДонгЖу” – “Машъал-2” 70х30.
Андижонда қизиқарли ўйин бўлишига умид қиламиз. Ҳар иккала жамоа таркиби ҳам маҳаллий ёшлардан ташкил топган. Муборакдаги баҳсда мезбонлар аранг ғалаба қозонганди. Бугун андижонликлар ўз мухлислари қаршисида ўтган турдаги мағлубият учун реванш олса ажаб эмас. Шахсан ўзим мазкур учрашувни стадионга бориб бевосита кузатаман.

16:00. “Хотира-79” – “Шўртан”. 30х70.
Уйчида мезбонларга яна қийин бўлади. Очиғини айтганда, турнир пешқадами “Шўртан” рақибидан ҳар жиҳатдан кучли. Бугун трибуна тўлиши аниқ. Чунки маҳаллий мухлислар “Шўртан” билан ўйинни ўтказиб юборишни истамаслиги турган гап. Уйчилик мухлислар учун қанчалик аччиқ бўлмасин ғалабга бўлган имконият “Шўртан”да юқори. Айтиш лозимки, “Хотира-79” иккинчи босқичда бирор маротаба ҳам ғалаба қозонмай келмоқда.  
   
16:00. “Обод” – “Ғаллакор-Автомобилчи”. 80х20.
Лига дебютанти “Обод”нинг парвози ҳозирча нисбатан юқори бўлмоқда. Тошкент жамоаси биринчи мавсумидаёқ етакчилар орасига қўшилиб кета олди. Хайрулла Абдиев жамоаси бугунги рақибини ўз майдонида осонликча таслим эта олса керак деган таҳминим бор. Чунки ғаллоролликлар сафарда жуда бўш ўйин кўрсатмоқда. Олдинги натижалар буни исботлаб турибди. Қолаерса “Ғаллакор-А” иккинчи босқичда ҳозиргача ғалаба нималигини билмай келмоқда.
 
16:30. “Қўқон-1912” – “Зомин” 70х30.
Бугунги ўйинларнинг энг кеч бошланадигани. Табиийки қўқонлик мухлислар бугун севимли жамоасидан ғалаба кутмоқда. Лекин Рустам Абдуллаев бошқарувидаги жамоага осон бўлмаслиги аниқ. Чунки “Зомин” сафарда яхши натижа кўрсатиб келмоқда. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам берадиган деган гапни ҳам унутмайлик.
 
26 сентябрь (жума)
16:00. “НБУ-Осиё” – “Шердор” 70х30.
16:30. “Оқ-тепа” – “Аланга” 80х20.

Жума куни бўладиган мазкур ўйинларнинг ҳар иккисига ҳам битта тахмин ёзаман. Бу учрашувларда мезбонлар уч очкони қўлга киритади!

Бу шунчаки менинг тахминларим эди. Қолганини ўйиндан кейин билиб оламиз. Саломат бўлинг!
 

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика