Биргина аёл бутун бошли "Рома"нинг режаларини бузиб ташлади
28 sep 2024 15:06
News
Биргина аёл бутун бошли "Рома"нинг режаларини бузиб ташлади
"Рома" бош директори Лина Соулуку нима сабабдан ишдан кетгани маълум бўлди.
Римликлар ҳужумчиси Пауло Дибаланинг Саудия Арабистони клубига трансфери бекор бўлганидан хафа бўлган Лина Соулуку жамоа бош мураббийи Даниэле Де Россига аргентиналик футболчини асосий таркибга киритишни тақиқлаб қўяди. Мураббий эса аёл раҳбарнинг гапига кирмай, билганини қилишда давом этди. "Рома" бош директори жавоб тариқасида клуб эгаларига футболчилар бош мураббийнинг истеъфосини сўраётгани ҳақида ёлғон маълумот беради. Аёлнинг ёлғони тезда фош бўлди. Футболчилар Де Росси истеъфосидан кейинги куннинг тонгида клуб эгалари олдига келиб, мураббий нега ишсиз қолганини сўрашди ва барчасидан бохабар бўлишди.
Клуб эгалари ҳақиқатни билгач Соулукуни ҳайдаб юборишди.
Link :
Source : Calciomercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
09:43
Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 10
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments