Latest news

10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  0 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  3 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  15 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  8 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  18 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0

Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз News

Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз

"Нефтчи" жамоаси сўнгги йилларда олдига юқори мақсад қўйган ҳолда халқаро майдон томон ҳаракат қилмоқда.

Ўз вақтида халқаро майдонларда иштирок этган мазкур жамоани яхши эслаймиз. Ретро футбол орқали 2009 йил ОФК кубоги 1/4 финал доирасида Гонгконгнинг "Саут Чайна" жамоасига қарши кечган учрашувга тўхталишни лозим, деб топдик. Умумий ҳисобда 9та гол урилган баҳс якунида Фарғона шаҳри клуби 5:4 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Анвар Бердиев шу куни покер қайд этган бўлса, яна бир голга жамоа сардори Мансуржон Саидов муаллифлик қилган. 

 "А" гуруҳида "Бусайтин" (Баҳрайн), "Ал Аҳад" (Ливан) ва "Ал Тилол" (Яман) клублари билан кураш олиб боради. Фарғоналиклар 6та ўйиндан 11 очко тўплаб "Бусайтин" (12 очко) билан бирга кейинги босқичга чиқишади. Нимчорак финал баҳслари ўша пайтда битта ўйиндан иборат бўларди. "Нефтчи" гуруҳда иккинчи бўлгани учун "E" гуруҳида биринчи ўринни олган Суриянинг "Ал Мажид" клуби меҳмони бўлган. 26 май оқшомида бўлиб ўтган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча таймларида жамоалар гол ура олишмайди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши керак.

Футбол лотореясида "Нефтчи" посбони Юрий Цой рақибнинг икки зарбасини қайтаришга муваффақ бўлиб қаҳрамонга айланган. Фарғоналиклар пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқишганди. "Саут Чайна" илк ўйинда таслим қилинганига қарамасдан жавоб баҳсида сафарда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади. Сафарда урилган гол қоидасига кўра гонконгликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади.

ОФК кубоги-2009. 1/4 финал

"Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4

Голлар: Мансуржон Саидов 5, Амбасса Герард 32, Анвар Бердиев 33, Рамон 36, Квок Кин Ронг 40, Анвар Бердиев 44, Анвар Бердиев 80, Леандро Каррио 85, Анвар Бердиев (пен) 90

"Нефтчи": 16. Юрий Цой, 4. Максим Усмонов, 7. Мансуржон Саидов, 10. Анвар Бердиев, 11. Азиз Алижонов, 19. Шерзод Ҳакимов, 22. Иқболжон Акрамов, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 25. Азизжон Ибрагимов, 26. Алишер Ҳолиқов, 29. Владимир Радкевич

Бош мураббий: Юрий Саркисян


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика