Latest news

21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  26 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  3 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  0 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  0 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  3 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  7 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  12 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  15

Бир ўйин тарихи. 19 йил олдин Роналдиньо мана шу голни урганди News

Бир ўйин тарихи. 19 йил олдин Роналдиньо мана шу голни урганди

2005 йилнинг 8 март куни бўлиб ўтган ўйинни ёдга оламиз.

Европа чемпионлар лигаси 2004/2005 йилги мавсумида Жозе Моуринью бошчилигидаги "Челси" Франк Райкард бошчилигидаги "Барселона" билан нимчорак финалдаёқ тўқнаш келган. Каталонияда ўтган дастлабки баҳсда "Барселона" 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Жавоб баҳсидан олдин "Челси"даги энг асосий йўқотишлар Дидье Дрогба (биринчи ўйинда қизил карточка олган) ва Арьен Роббен (жароҳат) эди. "Барселона"да йўқотиш ҳимоячи Рафаэль Маркес (жароҳат) эди. Биринчи ўйин қаҳрамони Макси Лопез яна захирада қолдирилганди.

Учрашув мезбонлар учун ажойиб бошланди. 8-дақиқада ўнг қанотдан Матеа Кежман томонидан узатилган тўпни исландиялик ҳужумчи Эйдур Гудьонсен дарвозага жойлаб қўйганди - 1:0.

17-дақиқада Жо Коул ўнг қанотдан олдинга ўтди ва дарвозага зарба беради, Вальдес қийинчилик билан тўпни қайтарди, қайтган тўпни Лэмпард яқин масофадан дарвозага йўллади - 2:0.

Орадан икки дақиқа ўтгач яна Жо Коулнинг ажойиб пасидан кейин Дамьян Дафф бирга бир вазиятда Вальдесни ожиз қолдиради - 3:0. "Стемфорд Бридж" стадионига келган 40 мингдан зиёд мухлислар ва "Барселона" футболчилари ҳам нима бўлаётганига тушунишмаётганди.

27-дақиқада Белетти тўпни ҳаводан рақиб жарима майдонига узатади, бу вазиятда Паулу Феррейра тўпни қўли билан ўйнайди ва Коллина иккиланмай пенальти белгилайди. Петр Чех Роналдиньюнинг зарба йўналишини топди ва тўп унинг қўлларининг учига тегиб бароибир дарвозага бориб тушди - 3:1. Бу ҳисоб ҳам "Челси"ни кейинги босқичга олиб чиқар эди.

Бироқ тайм сўнггида "бразилиялик сеҳргар" сўнгги йилларнинг энг чиройли голларидан бирини уради. Тахминан 20 метр масофадан Роналдинью ҳеч ким кутмаганда тўпни бутсасининг учи билан дарвозага жойлаб қўяди - 3:2. Петр Чех хатто тўпга ташланмайди ҳам. Энди вазият ўзгарганди, мазкур ҳисоб "Барселона"ни чорак финалга олиб чиқарди.

Иккинчи таймда жамоалар эҳтиёткор футбол намойиш этишади. 76-дақиқага келибгина ҳисоб ўзгаради. Бурчакдан узатилган тўпни "аристократлар" сардори Жон Терри боши билан дарвозага йўллайди - 4:2. Қизиғи ТВ операторлар ўша бурчак тўпидан олдин Террини намойиш этишганди, бироқ "Барселона" ҳимоячилари уни ёпишга улгуришмайди. Бу ҳисоб "Челси"ни чорак финалга чиқишига етарли эди.

Қолган вақтда табиийки "Барселона" кўпроқ ҳужум қилди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди ва "Челси" кейинги босқичга чиқди.

Ўша йил "Челси" ярим финалга қадар етиб борган ва "Ливерпуль"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этганди.



"Челси" - "Барселона" 4:2

8 март 2005 йил. Лондон. "Стемфорд Бридж" стадиони. 42450 томошабин.

Бош ҳакам
: Пьерлуджи Коллина (Италия).

Голлар: Гудьонсен 8, Лэмпард 17, Дафф 19, Терри 76 - Рональдиню 27 (пенальти), 38.

"Челси":
Петр Чех, Пауло Феррейра (Глен Жонсон, 51), Рикардо Карвалью, Жон Терри, Уильям Галлас, Клод Макалеле, Фрэнк Лэмпард, Жо Коул, Дамьян Дафф (Роберт Хут, 85), Эйдур Гудьонсен (Тиаго, 78), Матея Кежман.

"Барселона": Виктор Вальдес, Белетти (Людовик Жюли, 84), Карлес Пуйоль, Олегер, Жованни ван Бронхорст (Сильвиньо, 46), Хави, Херард, Деку, Андрес Иньеста (Макси Лопес, 85), Рональдиню, Самуэль Это'О.

Огоҳлантиришлар: Пауло Феррейра 26, Кежман, Жонсон 84 - ван Бронхорст 29, Хави 68.





Rating: +5   

Comments

   
09 mar 14:11:47
Arsenal_tresor
Кечагидай эсимда рахмат админларга ажойиб тарзда эслатдизлар хаттоки террининг гол уришидан олдин уни курсатишганлари )))))
   
09 mar 14:11:38
Arsenal_tresor
Кечагидай эсимда рахмат админларга ажойиб тарзда эслатдизлар хаттоки террининг гол уришидан олдин уни курсатишганлари )))))
   
09 mar 11:21:27
Barsa
Reply to comment by Аих
Барселона мухлиси сифатида шуни айтаманки биз учун Роналдиньо Месси дан устун ва кучли
Albatta huddi shunaqa Ronaldinho no1
   
09 mar 09:43:36
Man_Utd Norin
Drogbaa hali kelmaganmidi ?
   
09 mar 00:34:02
sux_fer_real
Ronaldinho takrorlanmas oyinchi, futbolni Ronaldinho uchun korardim
   
09 mar 00:09:17
Taxlil...UZ....
Reply to comment by Соли
Ўша ўйин кечагидек эсимда ўйинни Хайрулла Хамидов шарҳлаганди 3-0 дан кейин алвидо барселона деворганди
Ха тугри... лекин асосий вокеялар 3-0 дан кейин бошланганди. Умуман олганда уйин жуда зур булганди, гарчи якунда Барса турнерни тарк этган булса хам...!
   
08 mar 23:55:00
Лутфулла
Черный-белый телевизорда кургандим бу уйинни
   
08 mar 23:03:21
F.K.N.
Reply to comment by Аих
Барселона мухлиси сифатида шуни айтаманки биз учун Роналдиньо Месси дан устун ва кучли
Мен учун хам Рональдино хаммасидан кучли.
   
08 mar 21:41:27
Soccerland777
Бу ўйинни мазза қилиб кўргандим ... .
   
08 mar 21:32:09
Аих
Reply to comment by barselona7
Шахсан ман учун Роналдиньо энг зўри. Аммо биз деб ҳаммани номидан гапиришингиз яхши эмас. Ҳамма ҳам сизни, мани фикримизга қўшилмайди.
Сиз ва мен шу фикрда, демак биз деб йозиш шартли
   
08 mar 21:13:01
NASAFC
Reply to comment by Соли
Ўша ўйин кечагидек эсимда ўйинни Хайрулла Хамидов шарҳлаганди 3-0 дан кейин алвидо барселона деворганди
"алвидо барселона дейишимга оззгина қолди" деганди.
   
08 mar 20:50:02
Соли
Ўша ўйин кечагидек эсимда ўйинни Хайрулла Хамидов шарҳлаганди 3-0 дан кейин алвидо барселона деворганди
   
08 mar 20:49:09
BOBIRBEK_URINOV
Месси бу Месси...
   
08 mar 20:44:35
barselona7
Reply to comment by Аих
Барселона мухлиси сифатида шуни айтаманки биз учун Роналдиньо Месси дан устун ва кучли
Шахсан ман учун Роналдиньо энг зўри. Аммо биз деб ҳаммани номидан гапиришингиз яхши эмас. Ҳамма ҳам сизни, мани фикримизга қўшилмайди.
   
08 mar 20:31:00
Аих
Барселона мухлиси сифатида шуни айтаманки биз учун Роналдиньо Месси дан устун ва кучли
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика