Биласизми? "Пахтакор"нинг уч футболчиси ўз юртида аср ўйинчиларига айланган
09 may 2020 11:44
News
Биласизми? "Пахтакор"нинг уч футболчиси ўз юртида аср ўйинчиларига айланган
Геннадий Красницкий Ўзбекистонда ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Буни аксарият мухлислар яхши билишади. У фаолияти давомида "Пахтакор" учун чемпионатларда 322 ўйинда 142 гол муаллифига айланган.
1972-75 йилларда "Пахтакор"да ўйнаган Василис Хадзипанагис эса 96 беллашувда 22 гол муаллифи бўлган. У Грецияда ХХ асрнинг 2-ярмида энг яхши футболчи сифатида тан олинган. Энг яхши унвонига эга чиқиш учун унга Греция чемпионлиги ҳам керак бўлмаган.
Хорен Оганесян 1990-91 йилларда чемпионат баҳсларида 46 ўйинда 10 тўп киритган. Арманистонда Оганесян ХХ асрнинг энг яхшим ўйинчиси деб топилган. Узоқ йиллар СССР терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлган.
"Пахтакор" таркибида ўз мамлакатида асрнинг тенгсиз футболчилари бўлган уч ўйинчини жамлай олган буюк клублардан биридир.
Comments